tgoop.com/safinauz/7952
Last Update:
ИЛМ – ҲОКИМ, МОЛ-ДУНЁ – МАҲКУМ
Ислом мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган. Кишиларни илмга ундаган, чунки инсонни илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди ва тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони каримда бундай дейди: «Айтинг: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар сураси, 9-оят).
Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Ҳадиси шарифларда ҳам илм ўрганишга тарғиб қилинган: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир" (Имом Муслим ривояти).
Илмнинг фазилати борасида саҳоба ва тобеинлардан ҳам ҳикматли сўзлар ривоят қилинган: Жумладан, Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу Кумайлга: “Эй, Кумайл, илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса, сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Нафақа қилиш молни камайса, илм зиёда бўлади”, деган.
.
@safinauz
BY Safina.uz - Najot kemasi
Share with your friend now:
tgoop.com/safinauz/7952