tgoop.com/safinauz/7983
Last Update:
❗️БАРОАТ КЕЧАСИ
❗️ БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ
Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!
☝️#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 24-февралдан 25-февралга ўтар кечасига тўғри келади.
Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.
👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
24-феврал = 14-шаъбон-1445
25-феврал = 15-шаъбон-1445
26-феврал = 16-шаъбон-1445
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)
Шанба: 05:32 --- 18:12
Якшанба: 05:31 --- 18:13
Душанба: 05:30 --- 18:14
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)
👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.
@Safinauz
BY Safina.uz - Najot kemasi
Share with your friend now:
tgoop.com/safinauz/7983