tgoop.com/segmentuz/12359
Last Update:
❗️ 7 октябрдан бошлаб пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.
Йўловчилар учун муҳим:
🔹 Автобуслар энди йўлнинг ўртасидаги махсус йўлак орқали ҳаракатланади.
🔹 Автобусга чиқиш/тушиш фақат йўл ўртасидаги платформаларда амалга оширилади.
🔹 Платформага фақат пиёдалар ўтиш жойи орқали чиқинг.
🔹 Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтинг.
Ҳайдовчилар учун қоидалар:
🔹 Йўлнинг ўрта йўлаги фақат автобуслар учун. Бошқа транспортларнинг ҳаракати, тўхташи ёки кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.
🔹 Марказий йўлакда автобусларга устуворлик беринг.
🔹 Кўчанинг икки йўналишида ҳам чапга бурилиш ва қайрилиш тақиқланган.
Telegram | Instagram | Facebook
BY Segment.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/segmentuz/12359