Telegram Web
Тошкент вилоятида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар масъул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди ҳамда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳозирда, тиббий ёрдам кўрсатилган болалар орасида оғир ва ўта оғир даражада касалланганлар мавжуд эмас, вазият шифокорларнинг тўлиқ назоратида.

Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида прокуратура органлари томонидан барча давлат мактабгача таълим муассасаларига аутсорсинг шартномаси асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Дарахтлар реестри” ишга тушди

“Замин” фонди томонидан “Дарахтлар реестри” лойиҳаси доирасида пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.

Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг, улар нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Доллар курси 12 100 сўмдан пастга тушди

Эртага - 30 сентябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 067,76 сўмдан (-70,91 сўм) этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Эртага барча ходимлар учун иш вақти камида 1 соатга қисқартирилиши лозим

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

1 октябрь, чоршанба — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам куни.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


2 октябрь (пайшанба) — барча учун иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
1-2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13-16 даражагача, кечалари 4-7 даража илиққача пасаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

1 октябрь, чоршанба — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам куни.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
Самарали давлат бошқарувини йўлга қўйиш жараёнида ўз ҳиссангизни қўшинг!

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги халқ билан очиқ ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида @aloqa_bsa_bot махсус платформасини ишга туширди.

Ушбу бот орқали сиз ўз таклиф ва ташаббусларингизни, соҳага оид фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.  Қолаверса, Агентлик фаолияти билан боғлиқ муаммолар ҳам ушбу тезкор қайта алоқа воситаси орқали қабул қилинади.

Ушбу механизм орқали давлат хизматчилари ва жамоатчилик ўртасида ишончли мулоқот ўрнатиш, тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда самарали бошқарувни таъминлаш назарда тутилган.


@aloqa_bsa_bot — ишончли мулоқот  билан самарали бошқарувнинг янги босқичи сари!

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан:

Қонунчиликка кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Бунда ўқув режа ва дастурлар давлат хизмати ва бошқарувининг жорий ва истиқболдаги вазифалари асосида ишлаб чиқилиб, 1 ойгача муддатда раҳбарлик билим ва кўникмалари ривожлантирилади.

Шунингдек, мазкур курсларга етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган тажрибали экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари жалб қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари учун янги имконият: “MyDX: Davlat xizmatchisi” мобил иловаси ишга тушди!

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан яратилган инновацион платформа орқали давлат хизматчилари:

▪️Шахсий маълумотларини бошқариши;
▪️Ташкилоти учун энг зўр ташаббусларни таклиф қилиши;
▪️Шахсий ривожланиш режасини тузиши;
▪️Бўш иш ўринларига онлайн ариза бериши ва карьерасида янги чўққиларни забт этиши;
▪️Энг сара онлайн курсларда ўқиб, сертификат олиши ва электрон китобларни мутолаа қилиши мумкин.

Қулай интерфейс, замонавий дизайн ва янги имкониятлар — ҳаммаси бир иловада!

📲 Иловани юклаб олинг ва бепул фойдаланинг!

▫️Google Play
▫️AppStore

“MyDX: Davlat xizmatchisi” — рақамли бошқарувнинг янги қадами!

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реконструкциядан чиқаётган Шота Руставели кўчасидан ҳаракатланиш қоидалари ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт.

Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим: ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.

Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига умумий ўрта таълим муассасаларида ишлашга рухсат бериш керакми?
Anonymous Poll
30%
Йўқ, сертификатсиз ишлашга рухсат берилмаслиги керак
47%
Ҳа, вақтинчалик (кўпи билан шу ўқув йилида) рухсат берилиши керак
23%
2-3 йилдан сўнг С1 сертификати талабини жорий қилиш лозим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати 18 октябрдан бошлаб қайта тикланади. Ҳозирча эса синов тариқасида (йўловчиларсиз) ҳаракатланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан:

Давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ "Халқ банки" томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Бунда:


тўловни амалга ошириш қайдномасини электрон шаклда планшет орқали имзолашга рухсат берилади;

Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва АТ «Халқ банки»нинг электрон сўровига асосан фуқароларни биометрик идентификация қилиш маълумотларини бепул етказади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишлаши мумкин

Электрон тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Натижада Apple Pay ва Google Pay сингари халқаро тизимлари Ўзбекистонда ишлаши мумкин бўлади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркда АҚШ етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатида сўз борган.

Telegram | Instagram | Facebook
«Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади»

Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади, бу касбнинг обрўйи эса янада баланд бўлади. Бундан кейин ҳам жонажон Ўзбекистонимизда ҳамма — биринчи синф ўқувчисидан тортиб, президентгача ўқитувчи кириб келганида ўрнидан туриб, доимо эҳтиром кўрсатишини истардим!

Саида Мирзиёева, Президент администрацияси раҳбари

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.


Telegram | Instagram | Facebook
2025/10/12 07:45:56
Back to Top
HTML Embed Code: