Telegram Web
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Segment.uz жамоаси ушбу сана муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини самимий муборакбод этади!

Юрт тинчлиги, Ватан осойишталиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги хизматингиз ҳамиша шарафли ва муваффақиятли бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади

Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Германияда қурилиш ва техника соҳасида ишлаш учун имконият

Миграция агентлиги, Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Германияда иқлим бизнеси учун келажак истеъдодлари” дастурининг 3-босқичи бошланди.

Иш ўринлари сони: 50 та, ойлик маош: 2050 евродан. Турар жой Германияда таъминланади (300-500 евро ойига).

Имтиёзлар: немис тилини ўрганиш, стипендия, халқаро сертификат, авиачипта, суғурта ва бошқалар.

Талаблар: камида 2 йиллик касб-ҳунар таълими ва иш тажрибаси, 20-40 ёш, соғлом ва судланмаган бўлиш.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: ҳавола, 1282, 71 202-33-55 (107, 106).

Telegram | Instagram | Facebook
BMB AGRO PLUS “яшил энергетика”дан унумли фойдалана бошлади

Ўзбекистонда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ишлари изчил давом этмоқда.

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон қарори ижроси доирасида BMB HOLDING тизимига кирувчи BMB AGRO PLUS корхонасида замонавий қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда ҳолдинг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ташаббус замирида экологик жиҳатдан тоза ҳудудларни шакллантириш ва “яшил энергетика“ тамойилларини жорий этиш каби мақсадлар ётади. Қолаверса, бу корхонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини мустақил таъминлаш имконини яратади. Ортиқча ишлаб чиқарилган энергия эса давлат электр тармоқларига сотилиши назарда тутилган.

Шундай қилиб, корхона фаолиятида муқобил энергия манбалари татбиқ этилиши нафақат иқтисодий жиҳатдан самарали, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Замин” фонди саратонга чалинган болаларга ғамхўрлик қилиш масаласини БМТда кун тартибига чиқарди

“Замин” фонди ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси тарихида илк бор онкологик ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ташаббусга бағишланган тадбир ўтказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санэпидқўмита Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ вазият бўйича ахборот берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Техникумларнинг халқаро таълим дастурларига қабул 1 октябрга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, касбий таълим ташкилотлари (техникумлар)га камида умумий ўрта маълумот (11-синф битирувчилари) негизида халқаро таълим дастурларида ўқиш учун аризаларни 2025 йил 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилиниши белгиланди.

Ҳужжатлар вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича
my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Президент қарорига кўра:

▪️2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.


▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Xorijiy til oʻqituvchilari sertifikati.pdf
64.8 KB
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига 1–2-чоракда ишлашга рухсат берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг (340-сон, 15.09.2025 й.) буйруғига биноан:


Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1, 2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Магистратурага ҳам қўшимча қабул очилади

2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.

Бу жараёнда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан:

Давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ "Халқ банки" томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Бунда:


тўловни амалга ошириш қайдномасини электрон шаклда планшет орқали имзолашга рухсат берилади;

Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва АТ «Халқ банки»нинг электрон сўровига асосан фуқароларни биометрик идентификация қилиш маълумотларини бепул етказади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Асадов, Президент матбуот котиби:

“Ўтаётган ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка тарихий ташрифи билан ёдда қолади. АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очди, БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқда эса глобал муаммоларни ҳал қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди”.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
Xorijiy til oʻqituvchilari sertifikati.pdf
64.8 KB
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига 1–2-чоракда ишлашга рухсат берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг (340-сон, 15.09.2025 й.) буйруғига биноан:


Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1, 2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2025/10/12 04:11:43
Back to Top
HTML Embed Code: