tgoop.com/sgcc_uzb/9141
Last Update:
"Шўртан ГКМ" МЧЖда очиқ мулоқотлар давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Шўртан газ кимё мажмуасида Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларда ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Учрашувларда мажмуа Касаба уюшма қўмитаси, Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати хизмати, Меҳнатни ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, Персонални бошқариш хизмати ҳамда Бухгалтерия ҳисоби бўлими мутахассислари иштирок этмоқда.
Мулоқотларда ишчи-ходимларга Жамоа шартномасида назарда тутилган тадбирларнинг 2024 йилдаги ижроси ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Шунингдек, жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишчи-ходимларнинг таклифлари тингланиб, берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда.
Бундай учрашувлар ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, очиқ мулоқот муҳитини мустаҳкамлаш ва меҳнат шароитларини янада яхшилашга хизмат қилади.
👇Бизни кузатинг
🌐 web-sayt |