Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўппиларинг тушиб қосинее, асалча😍😘

Ҳақиқий миллийлигимиз шу. Унда ёрқинлик, шижоат, нафосат ва гўзаллик бор.

Айниқса, маҳсичасига ошиқ бўлдим😍

Биласизми, болалар учун тикилган кийим, оёқ кийим, хусусан маҳсини “бачкана” дейишади. (Кейинчалик бу сўз болаларга хос, ёрқин, қувноқ деган маънога кўчган). Эркаклар кийими “мардона” аёлларники “заифона” деб фарқланган.

Миллий либосларимиз болалару катталар, ёшу қари, эркагу аёл — ҳаммага ярашади.

Ана шундай либослар кийган суратларингиз бўлса, шарҳда улашинг.

@shahnozxon
Дилором Йўлдошева “Мардлик” ордени билан мукофотланди!

Бунақа бўлишини ўзи ҳам кутмаганди. Аммо биз ишонгандик, билгандик, кутгандик!

Ҳали кўчаларингизни ўзингиз асфальт қиласиз, Президент билан шахсан учрашасиз дегандик. Бу бир ният эди, амалга ошди!

Икки йилгина аввал икки оёғидан ажралиб қолган Дилором билан бугун шахсан Президентнинг қўлидан “Мардлик” ордени олган Дилоромнинг ўртасида катта фарқ бор. Ва бу фарқни унинг ўзи меҳнату матонати билан яратди. Тўрт мучаси соғлар қилолмаган ишни қилди. Нафақат ўзининг ҳаётини ўзгартирди, ўнлаб қишлоқ аёлларини даврасига тортди. Балки далада ишламай, тоза, ёруғ хоналарда тикувчилик қилиб ўтирганида бу фалокат рўй бермас эди. Лекин бунда ҳам ҳикмат бор экан, мана. Энди у ўнлаб, эртага балки юзлаб аёлларнинг далада офтоб тиғида оғир меҳнат қилишдан қутқариб, ҳунар ўргатиб, яхшироқ яшашларига замин яратяпти.

Мен Дилором Йўлдошевани таниганимдан фахрланаман. Уни кашф қилган Адлия вазирлиги жамоасини нима учун яхши кўришимни балки тушунгандирсиз. Бу ерда катта юракли одамлар ишлайди!

Дилоромнинг ҳикояси “интилганга толе ёр” деган мақолнинг исботи. Инсон ҳаракат қилса, ҳуқуқларидан фойдаланса, мақсад сари қаттиқ интилса, натижа албатта бўлади!

Дилором билан қарийб бир йил “Мадад” лойиҳаси доирасида ишладик. Ёзда у билан бирга суратга тушгандик. Кейин қарасам шу суратимизни компьютери “иш столи”га қўйибди —“Матонат” фильми кадрида кўриб қолдим.. Бу биз учун катта эътироф! Бугун ҳам овозли хабар жўнатиб раҳмат айтяпти. Сизга раҳмат, Дилором! Мардлигингиз учун раҳмат!

Дилором Йўлдошева ҳақидаги “Матонат” фильмига ҳаволани қолдираман, яна бир кўринглар.

https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

@shahnozxon
– Ойи, уйда пулни унутибман, мактабга яқинлашдим. Такси ҳайдовчиси картасига payme қила оласизми?
– Ойи, тушлигим учун пул ўтказворинг, илтимос, картага.
– Ойи, мактаб қўриқлаш хизматига тўлов қилишимиз керак экан. Paymе дан тўласа бўларкан.
– Ойи, телефоним пули тугаб қопти, илтимос, 30 минг “пайме”дан тўлаворинг.

“рayme” бор бўлсин!

Сафарда кўп юраман. Болаларим билан 24/7 алоқа ўрнатишим, ҳар қандай вазиятда ёрдам бера олишим мен учун жуда муҳим.

Баъзан орамизда масофалар узоқ бўлса ҳам, фарзандларим доимо улар билан бирга эканимни ҳис қилиб туришади.
Мен эса телефоним экранига бир неча марта бармоқ тегизиш орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилишим мумкинлигидан қувонаман.

“payme”да ҳар сафар тўлов тасдиқлангани ҳақидаги ишора “галочка” — мен учун оналик хотиржамлиги белгиси. Бу нафақат ўтказмани тасдиқлайди, балки фарзандларим хавфсизликда, ҳамма нарса назоратда эканлигини таъкидлайди.
Шундай кейин қалбимга бир хотиржамлик келади — ҳаммаси яхши бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳошия” подкастининг янги сони чиқди.

Унда шоиралар Гулжамол Асқарова ва Тилланисо билан адабиёт, адабиётда аёллар, Зулфия мукофоти ва ижодда цензура каби мавзуларда суҳбатлашдик.

Тизер юқорида👆
ҳавола пастда👇

https://youtu.be/4cCsiKQ5maA?si=O4qwVfIm7T4Jr9si

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар учун миннатдор бўламиз.

@shahnozxon
Ҳумо аренада ҳозир бўлиб ўтаётган “Халқ корпоративи” қатнашяпман. Олдинлари бу тижорий концерт фақат шоу тарзида ўтган. Халқ банки ўтган йили шу концертда Xazna мобил иловасини тақдимот қилган экан. Бир йил давомида илова 5 миллионга яқин марта кўчириб олинибди. Банк амбассадори Эркин Бозоров саҳнада яхши бир гап айтди. Шоуда тепадан шар ёғилиши керак экан, шунга кетадиган маблағларни “Меҳрли қўллар” лойиҳасига - болаларнинг юрак операцияларига ажратишга қарор қилишибди. Шарлар ёғдириш ўзи экологияга ҳам зарар, ҳаммаёқ яна мусор бўлади. 5 минутлик завқдан кўра, болаларнинг ҳаёти минг карра муҳим.

Яна зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватловчи “Она“, кам учрайдиган касалликка чалинган болаларга кўмаклашувчи “Капалак болалар” фондларига ҳам маблағлар беришар экан. 180 меҳмонга концертга таклифнома ҳам тарқатишибди.

Ижтимоий масъулиятни ҳис қилиш ва буни тарғиб қилиш яхши иш. Бу одамларни ҳам, ташкилотларни ҳам яхшилик қилишга чақиради. Бирникига мингга, мингники туманга дегандек.

Мен Халқ банки жамоасига бир она сифатида миннатдорлик билдираман.
Forwarded from Pivot.UZ
Pivot.uz nashri “Maqsad” tanloviga start beradi!

MohirDev jamoasining 3 million soʻmlik Data Science va Sun'iy intellekt kursida bepul oʻqish yoki shu miqdorda pul mukofoti yutishni istaysizmi? Tanlovimizda ishtirok etib 5 ta sertifikatdan biriga ega boʻling.

Tanlov 2 bosqichli va @pivot_tanlov_bot botida boʻlib oʻtadi.

1-bosqichda ishtirokchilar Otabek Hasanovning “Liderlar” kitobini oʻqib va u asosida 15 ta testni ishlashi kerak.

Test 27 dekabr kuni 16:00 dan 28 dekabr 16:00 gacha oʻtkaziladi.

Batafsil maʼlumot uchun kanalizmizni kuzating: https://www.tgoop.com/pivotuzofficial

“Liderlar” kitobining bepul, audio variantini shu yerdan topasiz👇

https://mutolaa.com/book/liderlar-kitobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу ғалабамни "Заковат" менежерларидан бири Интизор Очиловага бағишлайман🙏 Ўша куни ўйин бошланишидан олдин “Яна “энг фаол билимдон”ни сиз олинг” деди. “Йўғе, кетма-кет ўхшамаса керак” дегандим, лекин ўхшаб қолди. Мен ўзимга ишонмаганимда ҳам менга ишонгани учун Интизорга раҳмат!

Шу билан Бобур Ёқубов жамоаси ўтказган 6 ўйиннинг 3 тасида “энг фаол билимдон” бўлибман. Бу мени фахрлантиради, албатта. Лекин жамоамизсиз мен ҳеч кимман, Заковат жамоавий ўйин. Барчангизга раҳмат, жамоадошлар🙏🙏👏👏👏

Ўйин ҳаволасини қолдираман

https://www.youtube.com/watch?v=m-kx2XLq4xE&ab_channel=Zakovatharakati

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошимга кийдим, онагинам!

Ҳар куни болаларимга “бошингга кий” дейману онамни эслайман, бошимга шапкамни иламан.

Оналаримиз учун шапка кийдик.

Шапка кийинг ва онангизга видео жўнатинг, хурсанд бўладилар, аниқ!

Кўчирибсизлар, фалон йили фалон жойда бўлганку десангизлар ҳам майли, оналарга севгимиз изҳорида оригинал бўлмасак ҳам, самимиймиз!

@shahnozxon
Forwarded from Kapgir
12 ёшли Динорага яхшиларнинг ёрдами зарур!

У икки йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келади. Унга 4-босқич ҳужайра шаклидаги лимфома ташхиси қўйилган. Шу пайтгача 9 та кимётерапия муолажаси олди. Оқибатда лимфа тугунлари, жигар, буйраклар ва суяклар шикастланиши (метастаз) юзага келган.

Шифокорларнинг айтишича, унинг организми навбатдаги кимётерапия муолажасини кўтаролмайди. Шу боис, унга илик кўчириб ўтказиш шарт. Суяк кўмиги – ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиёти эса фақатгина хорижда амалга оширилади.

Агар операция бир ойни ичида ўтказилмаса, унинг соғлиғи ёмонлашиши мумкин. Бу жароҳлик амалиёти чет элда 70 мингдан 100 минг долларгача ўтказилиши маълум.

Беморнинг яқинлари бу пулни қисқа фурсат ичида топишга қийналгани учун эҳсонталаб инсонлардан ёрдам сўрамоқда.
Имконингиз етганича Aллоҳ йўлида эҳсон қилинг ёки ушбу эълонни кенг тарқалишида ҳиссангизни қўшинг. Биргина ҳаракатингиз бир қизчанинг умри узайишига, соғлом ҳаётга қайтишига ва яқинларининг шодлигига сабаб бўлиши мумкин. Нимаики қилсангиз, Aллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Динора Самадованинг дадасини пластик карта ва телефон номери илова қилинмоқда. Ишонч ҳосил қилиш учун алоқага чиқиб, барча саволингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

Бердиқулов Шерзод:
Uzcard:
5614680800700672
Humo:
9860080110207828
Mastercard:
5392030001868639

Tel: +998990011909
Telegram: @berdiqulovsherzod
Адлия вазирлиги сунъий интеллект бўйича муҳим лойиҳа — LexAI ни тақдимоти қилди.

Лойиҳани шахсан адлия вазири Акбар Тошқулов жамоатчиликка тақдим қилди.

LexAI нима?

LexAI – сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган платформа.

LexAI нима қила олади?

Ушбу платформада ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган ёрдамчи чат-бот, ҳужжатларни ҳуқуқшунос иштирокисиз, конструктор асосида мустақил тайёрлашга, экспертиза қилиб беришга, берилган кейсларга ҳуқуқий амалиётни таҳлил этиш асосида жавоб беришга мўлжалланган хизматлар жамланган.

Ҳозирда платформанинг ҳуқуқий масалаларга оид саволларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда онлайн жавоб беришга мўлжалланган чат-боти ишга туширилган.

Чат-бот нима қила олади?

- ҳуқуқий саволларга 24/7 режимида (lex.uz асосида) жавоб беради;
− жавоб манбасида тегишли ҳужжатнинг гипер ҳаволасини беради;
− овозли савол бериш мумкин ва унга овозли жавоб олиш мумкин;
− берилган жавобни аудио кўринишда тинглаш мумкин;
− чат-бот ўзини ўзи ўқитиш орқали такомиллашиб боради;
− сўровлар тарихини сақлайди;
− янги қонунчилик ҳужжатлари билан мунтазам янгиланади;
− исталган алоқа қурилмалари орқали фойдаланиш имконияти мавжуд.

Чат-ботнинг яратилишида ҳуқуқ ва АТ соҳасидаги тажрибали мутахассислар томонидан 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлар олиб борилди. Мазкур чат-ботда амалдаги 34 мингдан ортиқ норматив тусдаги ҳужжатлар, шунингдек, 604 млндан ортиқ белгилардан иборат билимлар базаси ўқитилди.

Мазкур чат-бот келгусида Call-марказларни автоматлаштириш, веб-сайтларда виртуал ёрдамчиларни яратиш имконини беради.

“LexAI” чат-боти – бу нафақат оддий технология, балки ҳаётимизни яхшилашга имконият.

Платформа ҳозирча ҳуқуқшунос-мутахассислар синовидан ўтмоқда, яқин вақтда кенг омма учун очилади.

Тадбир якунида Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.
Бугун тақдимотлар куни бўлди.

Аввал “1000 китоб” лойиҳасининг бир йиллик ҳисоботи тақдим этилди. 2024 йилда 50 номдаги адабиёт таржима қилинган, айримлари нашрга тайер, айримлари тайерланмоқда экан.

Бу жуда катта ва тарихий лойиҳа. Амалга ошиб, режаланган 1000 та номдаги илмий-оммабоп асарлар ўзбек тилига ўгирилса, ўзбек тили ва тафаккурига қанча янги сўз, атама, тушунча ва фикр кириб келади. Янада бойроқ тилимиз бўлади ва янада ақллироқ халқ бўламиз, содда қилиб айтганда.

Ўзбекча википедия сарҳисоби ҳам мутаассир этди. Ўзбек тилидаги википедиямиз жаҳонда 40-ўринга, Марказий Осиёда 1-ўринга, туркий халқлар орасида эса 3-ўринга кўтарилибди. Яъни интернетда ўзбек тилида маълумотлар каррасига кўпайган.

Бу икки лойиҳанинг ўзбек тили ривожи учун аҳамияти беқиёс.

Сўнгра Ёшлар ишлари агентлигининг “Қизлар академияси” платформаси сарҳисоби тадбири бўлди. Бу тадбирга қололмадим, чунки юқоридаги постда айтилган Lex.AI тақдимотига кетишим керак эди. Бироқ Азизанинг айтишича жуда креатив тақдимот бўлибди. “Қизлар академияси” қизларнинг таълими, билим олиши ва ҳаётда зарур малакаларга эришиши учун виртуал устоз деса ҳам бўлади. Менинг қизим ҳам юклаб олган, мактабда дарсларга тайёрланиши, тақдимотлар қилишида қўл келяпти.

Ёшлар ишлари агентлигининг ўзбек тили ривожи ва қизлар учун мўлжалланган ушбу лойиҳаларига келажакда муваффақиятлар тилайман.

Алишер Саъдуллаев, Дилноза Каттахонова, Меҳриноз Аббосова ва яна шу лойиҳалар атрофида бирлашган юзлаб ёшлар — сизлар ўзингиз каби ақлли ёшларни орбитангизга тортяпсизлар, уларнинг истеъдоди ва имкониятларини яратувчиликка йўналтиряпсизлар. Баракалла!

@shahnozxon
Хатолар жуда айёр.
Тажрибангиз уларга бир тийин — барибир хато қиласиз.

Инсон такрор-такрор хато қиларкан, бошқа хато қилмасликни эмас, хатоларга тоқатли бўлишни ўрганиши мумкин, холос. Буни ҳам ҳамма ўргана олмайди, афсус.

#ичингдагифайласуфбемавридуйғонганда

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зулфия” олган қизлар эмас, олмаган қизлар мен учун жозибали”

Шоира Гулжамол Асқарова “Зулфия” мукофоти олган қизлар учун олий таълимга киришда бериладиган имтиёз ўз долзарблигини йўқотгани ва уни бекор қилиш даври келганини айтди.

Ҳошия” подкасти тўлиқ бу ерда:
https://youtu.be/4cCsiKQ5maA?si=j_U740a1ewicOjKj

@shahnozxon
2024/12/22 16:06:12
Back to Top
HTML Embed Code: