tgoop.com/shokirjonov/8319
Create:
Last Update:
Last Update:
Самарқанднинг зилол сув оқиши керак бўлган кўҳна ариқларида бўқ оқмоқда
Ушбу видео Самарқанд туманига қарашли Ўзбеккенти маҳалласида туширилган. Бу Мотриддан Бухоро кругига тушишда аэропортга ёндош маҳалла олидан ўтган ариқ.
Маҳалладагилар ҳар куни кимдир ариққа инсон ахлатлари — канализация оқизишини, атрофни тутган қўланса ҳидга чидаб бўлмаётгани, энг қизиғи ўнлаб марта мурожаат қилинганига қарамасдан, ҳокимият ҳам, экологиядаги масъуллар ҳам нажас манбасини топиб, бартараф қилишмаётганини айтишмоқда.
Бу ерда нозик жиҳат бор. Маҳалла Самарқанд туманида. Нажас манбаси эса Самарқанд шаҳрига қарашли маҳаллада бўлиши мумкин. Бу иш билан Самарқанд шаҳридаги масъуллар ҳам шуғулланиши керак.