SHOKIRJONOV Telegram 8326
Фарғонадаги АЁҚШда бўлган ҳодиса кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. А.Яссавий кўчасида жойлашган “Фарғона Лайли Наҳор” хусусий корхонасига қарашли объектда авариявий ҳолат натижасида ёнғин келиб чиққанди.

Ҳолат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутатлик сўрови юборибди. Сўровда АЁҚШни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилгани ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари ҳақида гапирилган.

Бу ҳодиса объектларнинг хавфсизлик қоидаларига қанчалик риоя қилиши масаласини кун тартибига олиб чиқди. Ростдан ҳам, АЁҚШ қурилишида танланган жойнинг тўғрилиги, хавфсизлик стандартлари, техник кўрикдан ўз вақтида ўтказилганлиги каби омиллар қайта кўриб чиқилиши керак.

Назорат фақат рухсатномалар бериш билан чекланмасдан, уларнинг техник ҳолати доимий равишда текшириб борилиши шарт. Ҳар қандай техник нуқсон ёки хавфсизлик қоидасининг бузилиши аҳоли ҳаёти ва соғлигига катта хавф туғдиради. Шунинг учун барча тегишли ташкилотлар ва мутахассислар ҳодисани чуқур ўрганиб, бунақа ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриши керак. Одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги ҳар қандай иқтисодий манфаатлардан устун бўлсин.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

tgoop.com/shokirjonov/8326
Create:
Last Update:

BY Shokirjonov news

Share with your friend now:
tgoop.com/shokirjonov/8326

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

A Hong Kong protester with a petrol bomb. File photo: Dylan Hollingsworth/HKFP. How to Create a Private or Public Channel on Telegram? Ng, who had pleaded not guilty to all charges, had been detained for more than 20 months. His channel was said to have contained around 120 messages and photos that incited others to vandalise pro-government shops and commit criminal damage targeting police stations. Users are more open to new information on workdays rather than weekends. The SUCK Channel on Telegram, with a message saying some content has been removed by the police. Photo: Telegram screenshot.
from us

Telegram Shokirjonov news
FROM American