tgoop.com/shokirjonov/8351
Last Update:
Маҳалламиз гуруҳига фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантириш ташлашибди.
Ўзи бу фирибгарларнинг тузоғига илинмасликнинг битта зўр ва ишончли йўли бор.
Улар банкданмиз дейдими, мелисаданмиз дейдими, фарқи ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИНГ — бўлди. Сиз билан ортиқ суҳбатни давом эттира олмайди. Чунки банк ва давлат идораларида ишловчилар давлат тилимизни билиши шарт.
«Рус тилини билган одам ақлли кўринади», деб шиппиллатиб саволларига рус тилида «бегло» жавоб бера бошласангиз — муқаррар тузоғига илинасиз. (Бу айниқса, СССР даврида туғилган ёши катта авлодга тегишли)
Чунки фирибгарлар Ўзбекистонда эмас, одатда, Россиядан туриб қўнғироқ қилишади ва ўзбек тилини билишмайди.
Она тилимиз бизни фирибгарлардан ҳам қутқаради жойи келса.