Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида самолёт қулади

Бокудан Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрига учаётган Озарбойжон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Embraer E190 самолёти қушлар галаси билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган ва авариявий қўнишни амалга ошираётганда ҳалокатга учраган.

Унинг бортида 62 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қурбонлар бор. Қозоғистон ФВВ 25 киши шифохоналарга етказилганини хабар берган.

Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбойжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва уч киши Қирғизистон фуқароси бўлгани хабар қилинмоқда.

UPD: Қозоғистон ФВВ самолёт ҳалокатидан омон қолганлар сони 28 нафар экани ҳақида хабар қилди, шундан уч нафари болалар.
Улар шифохонага ётқизилган.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢30👍3🤔2
#Ботга_мурожаат

«Ассалому алайкум, Шуҳрат ака.

Мурожаатим табиий газ масаласида. Қўшработ тумани туман газ ходимлари Қийқим қишлоғида батарейкаси ўлган лекин қарзга ёзаётган газ ҳисоблагичларни қўлда кабел билан пломба қилиб ўчириб кетишмоқда. Сабаб — «райгаз» бошлиғи топшириқ ва ўчириш учун махсус кабел берган экан.

Онлайн бўлганидан кейин инсон омили аралашмасин-да. Аввалроқ батарейкани алмаштиринглар, деб мурожаат қилган эдик аввал лекин натижа йўқ.

Қишлоқ шароитида коммунал тўловлар ўчиб қолса пул солишади, ахвол шунақа. Илтимос каналга чиқаринг бу оддий халқни дарди».

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда «Халқ ижодиёти карвони» концертлари якунига бағишланган шоу гала-концерт ўтказилди

«Маданият карвони» ижодий лойиҳаси доирасида Маданият вазирлиги тизимидаги ҳаваскорлик жамоалари томонидан Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида миллий қадриятлар ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган «Халқ ижодиёти карвони» концертлари ташкил этилди.

Лойиҳа асосида ҳар ҳафтада вилоятнинг иккитадан туманида аҳоли гавжум жойларда маданий тадбирлар ўтказилди.

Концерт ва томоша дастурларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ ҳаваскорлик унвонига эга бўлган фолклор-этнографик жамоалар, ашула ва рақс ансамблларининг миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз тарғиботларига қаратилган қизиқарли мусиқий дастурлар ташкил этилди.

Самарқандга ташриф буюрган бадиий жамоалар учун вилоятдаги туризм йўналишида маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳларга экскурсиялар ҳам ташкил этилди.

Маданий тадбирлар якуни билан Самарқанд шаҳрида барча жамоалар, ижодкорлар ва таниқли санъаткорлар иштирокида вилоят мусиқали драма театрида «FOLK PARTY» шоу гала концерти ташкил этилиб, юқори савияда ўтказилди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤔1
Маҳалламиз гуруҳига фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантириш ташлашибди.

Ўзи бу фирибгарларнинг тузоғига илинмасликнинг битта зўр ва ишончли йўли бор.

Улар банкданмиз дейдими, мелисаданмиз дейдими, фарқи ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИНГ — бўлди. Сиз билан ортиқ суҳбатни давом эттира олмайди. Чунки банк ва давлат идораларида ишловчилар давлат тилимизни билиши шарт.

«Рус тилини билган одам ақлли кўринади», деб шиппиллатиб саволларига рус тилида «бегло» жавоб бера бошласангиз — муқаррар тузоғига илинасиз. (Бу айниқса, СССР даврида туғилган ёши катта авлодга тегишли)

Чунки фирибгарлар Ўзбекистонда эмас, одатда, Россиядан туриб қўнғироқ қилишади ва ўзбек тилини билишмайди.

Она тилимиз бизни фирибгарлардан ҳам қутқаради жойи келса.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51💯13
Самарқанд.

«Зебра»нинг остига «илоннинг ўлиги» кўмилганда...

Кўчаларга камера ўрнатаётган «даҳникалон» тадбиркорлар ҳаммаёқни вайронтахта қилиш билан банд.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁39😡18👍2
Forwarded from СЎЗ
Термиз туманидаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиларига хат

Азиз ёшлар! Укаларим-сингилларим!

Сизлар билан 2024 йил 25 декабр кунги учрашувимиз қисқа бўлди. Қайтиш чипталарини олиб қўйганимиз учун жуда оз фурсатда учрашувни якунладик.
Сизларга албатта ўқишингиз керак бўлган тўртта китоб номини айтдим, холос. Изоҳ бермадим, “ўқинг, ўзгарасиз”, дедим.

Мен йўлда қайтаётганимда мактабингиз ўқувчиларидан бири Санжар Исроилов китоблар рўйхатини айтиб юборинг, илтимос, деб менга ёзиб қолди. Бугун эса яна бир ўқувчи - Нурмуҳаммад Қурбоновдан шу мазмунда хабар олдим. Мен ҳозир сизларга ўша тўртта китоб баҳонасида яна бошқа гапларимни айтмоқчиман.
***
1. Вақтдан унумли фойдаланинг ва билим олинг
Технологиялар асрида яшаяпмиз, кечаги кун бугунга ўхшамаяпти. Янгичароқ, бошқачароқ. Демак, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштиринг. Сунъий интеллект, дастурлаш, дизайн ёки бошқа соҳаларга қизиқсангиз, бу йўлни мустақил равишда бошлашингиз ҳам мумкин. Албатта, дастлаб бу жараён қийин туюлади, лекин билим йўлидаги ҳар бир қадамингиз сизга янги имкониятлар эшигини очади.

Энг аввало, вақтингизни унумли бошқаринг. Ҳар кунингизни режалаштиринг, ўрганиш учун аниқ вақт ажратинг. Ҳозирги кунда бепул манбалар, онлайн курслар ва мобил иловалар жуда кўп. Масалан, дастурлашни ўрганиш учун Codecademy, Khan Academy, Coursera каби платформалардан фойдаланиш мумкин. Сунъий интеллект ҳақида маълумот олиш учун эса OpenAI ва бошқа таълим ресурсларига мурожаат қилинг.

2. Китоб ўқишга одатланинг
Китоблар – билим ва тажрибаларнинг энг бой манбаи. Менинг ҳаётимга катта таъсир кўрсатган баъзи китобларни сизларга тавсия қиламан:

Жек Лондон: "Мартин Иден" – инсоннинг орзу-умидлари йўлидаги курашлар ва иродани кучайтиради. Бугун ўзингиз орзу қилганларнинг даражасига етиб олишингиз, улардан ўзиб кетишингиз йўлини кўрсатади.
Александр Дюма: "Граф Монте Кристо" – адолат ва мақсад ҳақидаги асар. Ҳаётда енгилмас кучингизни кашф қиласиз.
Эрнест Хемингуэй: "Чол ва денгиз" – матонат билан умидсизликка қаршилик қилиб эришилган муваффақият ҳақидаги китоб.
Пауло Коэло: "Алкимёгар" – орзу ва мақсад сари йўлдаги руҳий куч ва йўналиш ҳақидаги асар.

Бу китоблар сизларга ҳаётдаги мақсадларингизни аниқлаб, ўз устингизда ишлаш йўлини кўрсатади. Ҳар куни камида 30 дақиқа вақт ажратиб, китоб ўқишга ҳаракат қилинг.

Огоҳлантираман! Бу китобларни ўқиб чиқиш учун ҳам инсонга куч керак. Шуни ўқишим шартми, ўқимасам ҳам куним ўтадику, деган ўй-хаёлларни қувинг. Ахир сиз умрингизни шунчаки яшаб ўтмаслик учун яшаяпсиз!

3. Қийинчиликларни енгган инсонлар
Тарихда қийинчиликларни енгиб, муваффақиятга эришган инсонлар жуда кўп. Масалан, Томас Эдисон 10000 марта муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, лампочкани ихтиро қилди. Майкл Жордан, дунё тан олган баскетболчи, мактабда баскетбол жамоасидан чиқариб юборилган эди. Унинг ҳаракати ва шижоати натижаси бугун бутун дунёни ҳайратга солади.

Шундай инсонларнинг ҳаётидан ўрганинг ва ўзингизга куч олинг. Улар каби сабр ва шижоат билан ҳаракат қилсангиз, сиз ҳам ўз мақсадларингизга етиша оласиз.

4. Ҳаракатдан тўхтамаслик
Ҳеч қачон қўрқманг. Хатолар – бу ўқиш жараёнининг бир қисми. Ҳар бир муваффақиятсизлик сизга янги сабоқ ва куч беради. Устозлар ва тажрибали мутахассислар ёрдами керак бўлса, уларга мурожаат қилишдан уялманг. Тортинманг, менга ҳам ёзишингиз мумкин. Имконим қадар, билганимча ўргатаман, сиз билан суҳбатлашаман.

Сиздан олдинги авлод қилган хатоларни такрорламанг. Токи, эртага ўзингиздан аввалгиларни айбламаслик учун. Ҳаммангиз яхши бўлинг, соғлом баҳс қилинг, эзгу мақсадларни бирлаштиринг. Сиздан кейингилар учун дунёни айнан сиз яхшилаб берганингизни ҳис қилишдан ортиқ шараф борми?

Ҳар куни "Мен бугун ўз орзуларим учун нималар қилдим?", деб ўзингизга савол беринг. Ҳар бир кунингизни маъно ва мазмун билан ўтказинг. Дунёни ўзгартира олишингизга ишонинг. Айнан сиз ўзингиз истаган дунёни ўзгартира олишга қодирсиз!

Яхши ниятлар билан,
Исомиддин Пўлатов.
👍19💯41
Халқаро тажриба пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сонини камайтириш йўлларини кўрсатмоқда

Халқаро тажрибага кўра, қуйидаги чоралар пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сонини сезиларли даражада камайтиради:

▪️ Пиёдалар ўтиш жойларини йўл сатҳидан кўтариб қуриш — 73 фоизга;
▫️ Хавфсизлик ороллари ташкил қилиш — 67 фоизга;
▪️ Йўл тезлигини 30 км/соатгача чеклаш — 65 фоизга;
▫️ Пиёдалар ўтиш жойларини яхши ёритиш — 60 фоизга.

Манба

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤩8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли дўстлар! Ҳар жума куни оққонга чалинган болажонлар учун хайрия акцияси ўтказиб келмоқдамиз.

Бу сафарги мададларингизга муҳтож бемор — Самарқанднинг Нарпай туманидан 6 ёшли Азаматжон Неъматуллаев.

Унда бу оғир дард шу йилнинг апрелида аниқланган. Тошкентга жўнатилган ва шу ерда анализ олиниб, унга ўткир лейкоз ОЛЛ МБ ташхиси қўйилган.

«Шундан буён даволаниб келаяпмиз. Қариндошлар ёрдам қилишди, ўзимиз кредитга мошина олувдик, уни сотдик, дориларини олиш учун ҳам ҳаракат қилиб юрибмиз.

Ўғлим 20-апрелдан июн ойигача бўлимда ётиб даволанди. Ҳам оққон ҳам ўткир, аниқ бўлмайдиган вирус бор танасида дейишди. Шунинг олдин олиш учун бир донаси 1500 доллар турадиган доридан 8та олишимиз кераклигини айтишди. Қарз сурайдиган одамимиз ҳам қолмади, уйимизни сотувга қўйдик у ҳам сотилмаяпти.

Ака, ёрдамга жуда муҳтожмиз. Аллоҳимдан ўтинчим — шу ўғлим эсон омон тузалиб, катта бўлиб, эҳсон қиладиган бойлардан бўлсин, деб дуолар қиламан.

Ҳар кунлик харажатлар турлича, ҳафтасига йўқ деганимиз билан камида 3 миллион сўм кетади. Ундан ташқари, квартирага 400 доллар. одамлардан қарзимиз 95 минг доллардан ошди.
Алҳамдулиллаҳ хўжайиним ҳечам қараб ўтирганлари, йўқ қаерда иш бўлса бориб қилиб, рўзғорга топиб келяптилар. Биз яна 2йил даволанарканмиз», — дейди Азаматжоннинг онаси Нафиса Рамазонова.


Азаматжон у кунлари иштаҳаси йўқолиб, овқат емай қўйгач, Тошкент тиббий диагностикага бориб таҳлил учун қон топишириб келишибди. Шунча дарди камлик қилгандай, унда яна гепатит С аниқланибди.

Азизлар! Ёрдамингизни аяманг. Аллоҳ йўлида Азаматжоннинг тузалиши учун имконингиз қадар хайрия қилинг. Савоб йўлида ушбу постни гуруҳларда бўлишинг. Карта Азаматжоннинг онаси Нафиса Рамазонова номида:

UZCARD: 5440 8103 0952 2323
HUMO: 9860 0801 1000 7251
👍31😢6
Каналимизнинг 2024 йилги статистикаси.

Бир йилда 58 кишига кўпайибмиз. 2,2 мингта поcт ёзибман. Унга сизлар 26,8 мингта коммент ёзибсизлар. Постларни 300 тага яқин канал репост қилибди. Ёмонмас.

Янги 2025 йилда 20 мингдан ошиш мўлжал.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65😁9🔥2
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳам Грозний, Сочи, Минводи, Уфа ва Қозонга авиарейсларни бекор қилиши керак, токи (Худо кўрсатмасин) бирор кор-ҳол рўй бермасдан.

Кўряпмиз, қилғиликни қилиб қўйиб, чўчқа кўзларини лўқ қилиб, узр ҳам сўрамасдан, оғзига талқон солиб олишаркан, гўёки ҳеч нарса бўлмагандек...

Оқтовдаги авиаҳалокат бўйича яхши таҳлилий материални ўқинг

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63💯12👎3
#Ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум, Шухрат ака! Мен автомобилларга ёнилғи сотиш билан шуғулланадиган бойсунлик тадбиркорман.

Сўнгги пайтларда биз тадбиркорларга ҳокимият томонидан бизнинг фаолиятимизга тўғри келмайдиган, асосан ҳокимиятнинг ўзинини вазифаси бўлган ишларга биз тадбиркорларни мажбурлаш авж оляпти, кучаяпти.

2 кун олдин «Ҳудудгазтаъминот» Бойсун филиалидан қўнғироқ қилиб, «Ҳоким айтди, дарахт экишга хашарга чиқинглар». дейишди. Кеча эса Бойсун туман ҳокимиятидан Оятуллоҳ исмли нусха телефон қилиб, ҳокимиятда йиғилиш деди. Йиғилиш сабабини эса айтмади.

Бошқа ёнилғи сотадиган тадбиркорларга «Ҳамма заправкалар 5 гектардан ерни бўйнингга оласан, неча мингтадир дарахт экиб обод қиласан», дейишибди. Ваҳоланки, президентимиз 2019 йил 13 августдаги хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга оид фармонида:

«Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқланади:

• тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш тақиқланади», — дейилган.


Нима гап бўлса «муҳтарам президентимиз ташаббуслари билан», деб гап бошлайдиган ҳокимтўралар, ушбу вазиятда ҳам муҳтарам президентимиз фармонига кўра, биз тадбиркорларни бизга алоқаси бўлмаган ишларга мажбурлашни бас қилинглар.

Отнинг калласидек солиқни тўлаяпмиз, баъзиларга ўхшаб 1-2-гуруҳ ногиронлигига чиқиб олиб, бюжетни кемирмаяпмиз. Бизнинг фаолиятимизга ва тўлаётган солиқларимизга тупургансизлар — биламан. Ҳеч бўлмаганда президент фармонига риоя қилинглар, бўлди».

Ш.Ш.: Мурожаат дегани шундай бўлса-да. Бирорта сўз қўшиш ёки олиш шарт эмас.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👏7😁6😡3
Режиссёр Сарвар Каримов билан ҳозирги ўзбек киноси нега ботқоққа ботиб қолгани ҳақида ажойиб суҳбат уюштирилибди. Кўринглар.

https://youtu.be/xh0NvKc7Ef8
👍17😁3
Forwarded from Shokirjonov news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xushmanzara GARDEN HOUSE turarjoy majmuasidan BOSHLANGʻICH TOʻLOVSIZ uy xarid qiling!

Bu yerda 8️⃣-9️⃣qavatli binolar qurilmoqda!

Turarjoy majmuasida 24 soatlik kuzatuv va lift sizning xizmatingizda boʻladi! Bino 2 yil mobaynida toʻliq pishgan g‘ishtdan qurib bitkaziladi!

Kvartiralar «korobka» holatda topshiriladi. Xonadonlarning yuzasi 35 m²dan 114m²gacha boʻladi

1️⃣ xonalik: 35,7 m² - 44,9 m² - 46 m²
2️⃣ xonalik: 45,7m² - 54,3 m² - 57,5 m² - 61,4m² - 63,2 m²
3️⃣xonalik: 63,9 m² - 73,2 m² - 78,9 m² - 82,6 m² - 96 m²
4️⃣ xonalik: 114,4 m²

Uylarning narxlari 1 m² uchun 5.500.000 dan 6.800.000 so‘mgacha

Batafsil ma’lumot uchun:
📞 +998997788500

Telegram | You tube | Instagram | Facebook | Tik tok |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101
Самарқанд.

Далний лагер бозор.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁77🤔4👍2💯2
Илҳом Алиев мужик президент экан.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134👏14💯14
Яна думбадан арча ясашни бошлаворишибди...

Сиз шу гўштни харид қилган бўлармидингиз? Масалан, мен — йўқ.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎67😁21👍92😡1
bakiroo
Ёзилишича, Ҳукуматнинг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарор билан ўзбек бизнесига қарши энергоқароқчилик расман бекор қилинган ва энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Бизнес учун электр энергиясининг лимитдан ортиқча қисми истеъмоли учун ҳаддан зиёд тўловлар бекор қилинмоқда.

Бизнес вакиллари учун лимит 200 kWh эмас, лимит миқдорини ойлик истеъмол қараб бизнес вакиллари ҲЭТК билан шартномада ўзлари белгилашади ва 1 kWh учун 900 сўмдан 100 фоиз олдиндан тўлов қилишади.

Энди лимитдан ортиқча қисм учун икки баробар эмас, 20 фоиз ортиқча тариф бўйича тўлов ундирилади.

Аммо биллинг тизим бизнес учун тарифларни онлайн кузатиб туриш ва СМС хабарнома имкониятини тақдим этмаган. Вақти-қақти билан «ўчоччик»дан хабар олиб туришга тўғри келади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17😁6🔥41🤔1
Kapgir
Эртага божхоначиларимизнинг ўтган бир йилдаги фаолиятига баҳо бериладиган кун🎉🎉😉
Ростдан ҳам, йил давомида нуқул акциз маркасиз, контрабанда сигарет ёқишди, наша ва наркотиклар ёқишди, лекин ҳеч пақилдоқ ва петарда ёқишганини кўрмадик...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁57👍3
Мана, 2024 йил якунланиб бормоқда.

Шунчаки, инсон умри оралиқ сарҳисоб қилинадиган саналардан бири.

Бир йил оралиғи турли одамлар учун турлича кечади. Кимлардир учун йилдан яхши хотиралар қолади, кимлардир эса нималаридан айрилади. Фикр қилиб қарасам, 2024 йил шахсан мен учун жуда омадли ва муваффақиятли келибди. Бунинг учун Аллоҳга беадад шукрлар айтаман.

2025 йил ҳам барчамизга омад ва муваффақият олиб келсин. Хуш кайфият ва яхши ишларга чоғланганлик сизу бизни тарк этмасин. Юртимизда тинчлик, осийишталик, тотувлик ҳукм суришда давом этсин. Бало-қазолар ва турли фалокатлардан Ўзи асрасин барчамизни.

Янги йил қутлуғ бўлсин, азизлар!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58👏5
2025/07/14 21:20:32
Back to Top
HTML Embed Code: