Telegram Web
Самарқанд тумани Гулобод шаҳарчаси яқинида қурилаётган GARDEN HOUSE тураржой мажмуасидаги нархлар хусусида гаплашамиз.

8-9 қаватли бинолардаги хонадонларнинг 1—3 хонали. Тураржонй замонавий лифт билан жиҳозланади. Ер усти ва ерости парковкалари бўлади. Парковкалар сони хонадонлар сонидан кўпроқ. Ҳудудда болалар ўйин майдончалари, workout майдончалари, дўконлар, хусусий боғча ҳам қурилиши назарда тутилган.

Қаватларга кўра, квартираларнинг 1 м² учун нархлар:
1-2 қаватлар: 6,8 млн сўм
3-қават: 6,7 млн сўм
4-қават: 6,4 млн сўм
5-қават: 6,2 млн сўм
6-қават: 5,9 млн сўм
7-қават: 5,7 млн сўм
8-қават: 5,5 млн сўм
8-9-қаватлар (дюплекс пентҳаус): 7,5 млн

Сиз 0 фоиз бошланғич тўлов билан, 48 ой (4 йил)га ойма-ой бўлиб тўлашга уй харид қилишингиз мумкин.

Шунингдек, ҳар 1 м² учун қуйидаги чегирмалар ҳам бор:
10% бошланғич тўловга — 100 минг сўм;
20% бошланғич тўловга — 200 минг сўм;
30% бошланғич тўловга — 300 минг сўм;
50% бошланғич тўловга — 500 минг сўм;
100% бошланғич тўловга — 1 млн 200 минг сўм;

Батафсил маълумот учун:
📞 +998997788500

Telegram | You tube | Instagram | Facebook | Tik tok |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72😁2
Forwarded from Фармон Тошев
    МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

  *  Раҳбар кишининг ҳар бир хатоси бошқаларга катта гуноҳдек, яхши одати эса анъанадек туюлаверади.

  *  Бир оғиз яхши сўзни бировдан қизғаниш пасткашлик билан баробар.

  *  Асаларининг бор-йўғи 40 кун яшашини, умри давомида мингта нектардан бир қошиқ миқдорга яқин асал йиғиб келиши бизга қачон сабоқ бўлади?

  *  Ўз жисмини ўзи асрай олмаган кишига табиб ҳам ёрдам бера олмайди.

  *  Ризқ-насиба бу фақат таом эмас, яхши феъл, самимий кўнгил ҳам Аллоҳ берган насибадур.

@farmontosh
2024 йил 19 декабрь.
👍44👎2👏2🔥1
Самарқанд шаҳри жамоат транспортида жорий этилган рағбатлантирувчи тарифлар

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 400 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

Бу тарифлар фақат АТТО транспорт картаси билан тўлов қилинганида ва 1 соат ичида амал қилади.

Нақд пул ёки банк картаси билаб тўлов қилишда йўлкира нархи 2000 сўм ва рағбатлантирувчи тарифлар амал қилмайди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍171👏1
Бугун йилдаги энг қисқа кун ва энг узун тун — Ялдо туни бўлади. Форсийлар байрам қилишади.

Эртадан бошлаб кунлар секин аста узая, тунлар қисқара бошлайди ва Наврўзга бориб тенглашади

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38
Робахон Махмудова энг фаол партия раҳбари деб топилди

Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган «Халқ рейтинги – 2024» танловида «Адолат» партияси етакчиси Робахон Махмудова энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилибди.

Робахон Махмудова танлов жараёнида фаол иштирок этиб, партия фаолиятига муносабат билдирган барча ватандошларга миннатдорлик билдирди.

«Мазкур эътироф партиямиз ва унинг жамоаси томонидан олиб борилаётган ишларнинг, шунингдек, халқ манфаатларини илгари суришда кўрсатилаётган камтарона фаолиятимизнинг юқори баҳоси, деб ҳисоблаймиз.

Албатта, бу эътироф партиямиз ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва фаолиятимизни янада кучайтиришда биз учун янада илҳом бағишлайди», дейди у.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁23👎15👍101🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uzʼнинг Youtubeʼдаги обуначилари сони 3 миллиондан ошди

Kun.uz интернетнинг ўзбек сегментида сифатли миллий контент тарқатишни кенгайтириш йўлидаги яна бир ютуғини мамнуният билан эълон қилади: сайтнинг Youtubeʼдаги обуначилари сони 3 миллиондан ошди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🔥105👏4
Ucell. Самарқандда Ucell абонентлари сони миллионга етди!

Самарқанд вилоятида Ucell абонентлари сони бир миллионга етди. 2024 йилда Самарқандда 96 та янги таянч станцияси ишга туширилди, 90 таси модернизация қилинди ва яна 30 таси 5G тармоғи билан жиҳозланди. Ушбу инвестициялар компаниянинг ҳудуддаги алоқа сифатини яхшилаш ва абонентларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Жорий йилда Ucell янги тарифлар ва хизматларни жорий этиш, савдо офисларини кенгайтириш ҳамда таянч станцияларини модернизация қилишга эътибор қаратди, бу жараён шаҳар ва чекка ҳудудларни қамраб олди.

Бу компанияга бўлган юқори даражадаги ишончни тасдиқлайди. 2025 йилда эса янги таянч станцияларини қуриш ва интернет тезлигини ҳамда хизматлар сифатини ошириш учун қўшимча частота диапазонларини қўшиш режалаштирилган. Айниқса, юқори тезликдаги 5G тармоғи билан жиҳозланган таянч станцияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу нафақат сифатли овозли ва видеоалоқани, балки барқарор интернетни ҳам таъминлайди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍163👏1🤔1
#Мурожаат

УШБУ МУРОЖААТ ТАКРОРИЙ ЮБОРИЛМОҚДА!

Самарқанд шаҳар 7-мактаб ёнидаги пиёдалар йўлакчасига ўтиш жойини мактаб ёнидаги хонадон эгаси томонидан болаларни катта йўлдан пиёдалар йўлакчасига ўтиш жойи темир устун ва занжир билан ёпиб қўйилган. Катта доскага эса турли ёзувлар ёзиб қўйибди.

Пиёдалар йулакчаси бу уй эгаси бўлган фуқаронинг мулки эмаску? Фуқаро ўзига тегишли бўлган кадастр буйича ерга эгалик килиши керак эмасми?

Бу ҳолатга ҳар куни шу мактаб олдида турган йўл патрул ходимлари эътибор қаратмайди. Менимча уй эгаси бўлган фуқаро кўчани ҳам ўзини шахсий мулки деб ҳисоблаяпти.

Илтимос болаларимиз мактабга кириб чиқишга қийналяпти. Шу муаммони ҳал этишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

@Samarqand_live
👍26😡121
Ҳозир шотирлар бу видеони кўриб:

«Кроссовкасининг ости тешик бўлса кожанний этик кийса бўлмайдими бу дамасчи?»

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢83😁22💯6👍51
#Ботга_ёзишмоқда

«Ака, Шокиржонов. Ҳозир Инстаграмда бир видео кўрдим.

Норвегиялик бир аёл Ўзбекистонга ўқитувчи бўлиб келган экан. Ўша аёл бир квартира ижарага олиб ишлаб яшаган. Кейин квартиранинг эгаси ҳалиги норвегиялик аёлни квартирадан ҳайдаган.

Бечора аёл Яндекс такси чақирган, лекин яндексдагилар ҳам у аёлни олишмаган. Сабаби 3-4 та катта сумкаси бўлган. Хуллас, бир яндексчи йигит ҳалиги аёлни олибди ва бошқа адресга олиб борибди, яъни ўша аёлнинг землякларини олдига. Бечора аёл йиғлаб, землякларининг уйига кириб кетибди.

Ҳалиги таксичи айтаяпти. Чет элдан келган инсон олдида жудаям хижолат бўлдим.

Энди савол туғилади: чет элдан фалон минг доллар ойлик ваъда қилиб ўқитувчиларни чақиряпмиз, лекин нега уларни уй-жой билан таъминламаяпмиз?

Норвегияда ойликлар адашмасам АҚШдан юқори туради. Уша норвегиялик аёл бизнинг юртимизга ёшларни ўқитиш учун келган-ку?! Тўғрироғи, ялиниб олиб келишган-ку?! Нега бунақа ташлаб қуйишади? Тўғри, бизда ўқитувчилар хор, текин мардикор, лекин бу иллатимизни чет элдан келган мутахассисларга ҳам кўрсатишимиз керакми? Бунақа бизга чет элдан яхши кадрлар келмайди.

Яна бир гап: спорт тренерлари чет элдан келса уй, машина беришади. Нега илм ўргатгани келган инсонни оддий бир квартира билан таъминлашолмайди? Агар биз шунақа таълимни хўрлайверсак, эркакларимиз ўзга юртларда яғири чиқиб, қулдек мигрант булиб юраверади. Аёлларимиз эса Туркия ва Исроилдаги қари кампир-чолларини кўтини ювиб, оқсоч бўлиб юраверади.

«Бир давлатни йуқ қилмоқчи бўлсанг унинг таълимини ўлдир, ўзи йўқ бўлиб кетади», деган гап бор. Ўша учун Европадан фалон минг доллар ваъда қилиб, ўқитувчиларни олиб келаётган тепадагилар уларга шароит ҳам қилиб беринглар. Бу юртни, бу халқни шарманда қилманглар».

Мен бу воқеа қайси вилоят, қайси шаҳар ё туманда бўлганини билмайман. РайОНОдек ташкилотлар бор экан, исталган районда кутиш мумкин бундай ҳолатни. Чунки, РайОНО ҳар қандай эзгу ислоҳотни тупроққа қориштира оладиган ташкилот.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60💯22😢72😡2
Тошкентда электромобилларни қувватлаш станциялари электрдан узиб қўйилаётгани бўйича

Тошкент шаҳрида ўрнатилган, субабонент сифатида электр тармоқларига уланган ва электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб
қўйилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов ҳолатга эътибор бериб, Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига сўров юборибди.

Унда ҳолат юзасидан ҳуқуқий асослар билан тушунтириш сўралган. Партия ўз электорати ҳисобланувчи тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқаётгани қувонарли. Ўйлайманки, ҳолат тез орада ўз ечимини топади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27😁5
Янги 2025 йил кунлари 6 кун кетма-кет дам олинади

🗓 28 декабр, шанба — 5 иш кунида ишловчилар учун дам олиш куни;
🗓 29 декабр, якшанба — шундоқ ҳам дам олиш куни;
🗓 30 декабр, душанба — 14 декабрдан кўчирилган дам олиш куни.
🗓 31 декабр, сешанба — қўшимча дам олиш куни.
🗓 1 январ, чоршанба — янги йил байрамига дам олиш куни.
🗓 2 январ, пайшанба — 4 январдан кўчирилган дам олиш куни.

(3-4 январ кунлари иш)

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Пиёдаларнинг қадри нолга тенг бўлган ушбу мамлакатни топинг.

Манба

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡41😁18👍6
2025/07/14 09:36:46
Back to Top
HTML Embed Code: