Telegram Web
“Оила судьялари”: эҳтиёж ва истиқбол

Давр шиддатининг ижтимоий муносабатларга таъсири табиий жараён. Буни ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга доир низоларнинг сонидан ташқари турлари ҳам ортиб бораётганидан кўриш мумкин. Бундай муносабатлар оилаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Оила - жамиятнинг кичик бўлаги, шу боис ҳам унинг давлат ва жамият барқарорлиги ҳамда равнақида ўрни катта. Шундай экан, оилавий низоларни ҳал этиш алоҳида ёндошув талаб этилиши ўз-ўзидан равшан.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Медиация институти ривожланишининг замонавий тенденциялари ва суд амалиёти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши барча юртдошларимизни аҳиллик, саховат ва поклик айёми - Ийд ал-Адҳо - Қурбон ҳайити билан самимий табриклайди.

Юрт тинчлиги ва тараққиёти, ҳар бир хонадон хотиржамлиги барқарор ва бардавом бўлаверсин!
#Эслатма

Суд раиси (ўринбосари) ўзининг холислиги, фидойилиги ва касбига садоқати бўйича бошқаларга ўрнак бўлиши керак.

Суд раиси (ўринбосари) ташкилий-маъмурий ваколатларини амалга оширишда судьяларнинг мустақиллигини чекловчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга, уларга босим ўтказишга, шунингдек судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига таъсир кўрсатиш мақсадида маъмурий таъсирнинг бошқа усулларидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Суд раиси (ўринбосари) раҳнамоликка (асоссиз рағбатлантириш ва лавозимини оширишга), шунингдек бепарволикка (фаолиятдаги камчиликлари учун чора кўрмасликка, ноқонуний ҳаракатларига эътибор бермасликка) йўл қўйилиши мумкин эмас.

Суд раиси (ўринбосари) судьялик лавозимларига номзодларга фикрнома, тавсифнома (тавсиянома) тузишга масъулият билан ёндашиши, холис ва беғараз бўлиши керак.

(Судьялар одоби кодекси, 9-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#маънавият_тафаккур_хулоса

Габриэл Гарсиа Маркесдан иқтибослар
:

Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди.

Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.

Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма!

Яшашнинг ягона воситаси – хотираларинг бўғзингдан олишига имкон бермасликдир.

Хато қилиш инсонга хос хусусият, ўз хатонгни бошқа бировга тўнкай олиш эса икки карра ўзига хос хусусиятдир.

Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир.

Яхши иштаҳа учун ёмон овқат бўлмайди.

Кексаликнинг ягона сири ёлғизлик билан келиша олишдадир.


Ҳаммаси тугагани учун йиғлама, яхшиси жилмай, чунки ҳар ҳолда булар юз берди.

(Изоҳ: Габриэл Гарсиа Маркес (1928 -2014) — дунёга донғи кетган колумбиялик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби. “Ёлғизликнинг юз йили”, “Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди” асарлари ўзбек тилига таржима қилинган).

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Медиация: миллий тажриба ва халқаро амалиёт - Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида бўлиб ўтган халқаро конференциядан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
“Судлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек...

Давлат раҳбари томонидан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Мазкур қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.

“Судлар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
“Энг яхши китобхон судья” танлови ғолиблари аниқланди

Мамлакатимизда китобхонлик маданияти ва даражасини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишидан бири сифатида белгиланган. Бу борада алоҳида давлат дастури тасдиқланди, 2021 йилдан бошлаб, апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” деб эълон қилинди.

Судьялар ҳамжамияти ҳам бундай хайрли жараёндан четда эмас. Айтиш мумкинки, маънавият масаласи тизимнинг асосий мезонларидан бирига айланган. Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган “Энг яхши китобхон судья” танлови тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида белгиланган тадбирлардан биттаси.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгашининг судьялари Алишер Ҳамроев ва Баҳром Сабиров Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят судларида бўлиб, судьяларнинг масъулияти, Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этилиши борасидаги малака ҳайъатлари ишлари билан танишди.

Уларнинг якуни бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотлар нисбатан кичик доирада ўтказилган бўлса-да, унда катта масалалар муҳокама қилинди. Чунки, ушбу тузилма ваколатига доир ҳар бир масаланинг кўлами кенг.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси Илгизар Сабировга фарзанди Севарахон Сабированинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Темур Рустамовнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди тергов судьяси Собир Рустамовга укаси Тимур Рустамовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р а с м и й б а ё н о т

2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 км.да “Камаз- 53212” русумли юк автомашинаси ва “Nexia 3” русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида йўл улов ҳодисаси содир бўлди.

Олган тан жароҳати натижасида “Nexia 3” русумли енгил автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2025/07/13 11:40:38
Back to Top
HTML Embed Code: