Telegram Web
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан судьялар ҳамжамияти вакилларининг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда юқори иқтидорга эга бўлган судьяларни рағбатлантириш мақсадда ўтказиб келинаётган шахмат турнири бу йил ҳам давом этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу инсон тизимнинг тирик афсонаси, айни таърифда муболаға йўқ..." - Фориш туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида ушбу таълим даргоҳи собиқ ўқувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Умсун Астанова билан учрашуви бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий консультантликдан суд ҳокимиятининг олий органи раҳбарлигигача бўлган йўл мактаб остонасидан бошланган - суд фахрийси, профессор Фарруха Муҳитдинова

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси (0,5 ставка) лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Номзодлар:
 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига;
 
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига;
 
юридик ихтисослик бўйича, қоида тариқасида, камида 5 йил (судья, прокурор, адвокат ва б.) иш стажига;
 
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлишлари талаб этилади.
 
Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларини биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
 
Номзодлар танлов асосида қабул қилинади. 
 
Танлов икки босқичли синовдан иборат бўлиб:
биринчи босқичда тест синовлари ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқичга қўйилади;
иккинчи босқичда маъруза шаклида очиқ дарс машғулоти ўтказилади.
 
Маъруза Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
 
Тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
 
Эслатма: Маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзуси Жиноятҳуқуқи кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак. 
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Судьялар олий мактабининг [email protected] электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:

ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2025 йил 5 июнь соат 18.00 га қадар қабул қилинади. Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учинчи урнишда муваффақ бўлган талабалик, тинимсиз ўқиш ва изланишлар ҳамда судьялик лавозимида узлуксиз ўттиз уч йиллик фаолият - суд фахрийси Савронбек Турсунов

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қабул қилинган қарорларга мувофиқ:

Очилов Дилмурод Мадаминович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мамирова Алломахон Уразалиевна
– судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Курбонова Зубайда Истамовна – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Болтаев Алмос Асатович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари амалиётнинг биринчи босқичини якунлади.

Салкам уч ой давом этган жараёнда тингловчилар биринчи инстанция судлари судьяларига бириктирилган ҳолда малака ва кўникмаларини амалиёт орқали шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Амалиётнинг иккинчи босқичи вилоят ва унга тенглаштирилган судларда ўтади ва жараён 27 июнгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курсида 182 нафар тингловчи таҳсил олмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятидаги энг оғир иш, хавфли рецидивист ясаган қўлбола пичоқ ва бошқа воқеликлар ҳақида - жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг раиси Фазлиддин Сувонқулов

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси Ҳусан Турсуновга волидаи муҳтарамаси Гулсара Раҳмонованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2025/07/13 18:59:24
Back to Top
HTML Embed Code: