tgoop.com/superkelinchagim1/112305
Last Update:
Ширинлик ёқса 👍🏻 босинг
Шоколадли медовик
Керакли масаллиқлар:
3 та тухум
100 гр шакар
2 ош қошиқ крахмал ( хохишга қараб)
1 чой қошиқ разрихител
2 ош қошиқ какао
80 гр асал
450 гр ун
Сарёғ 100 гр
Креми учун:
400 гр қаймоқ
300 гр сгушённий молоко
200 гр творожний сир
Шоколад учун:
100 гр сут
2 ош қошиқ какао
50 гр сарёғ
Тайёрланиши
Ун дан бошқа ҳамма масаллиқларни солиб ўрта оловга қўйиб кўпиргунча аралаштирилпди сўнг ун солиб хамир тайёрланади. Тайёр хамирни 6 га бўлиб зувала қилиб ун билан ёйилади.
180 гр да 5-7 дақиқадан пиширилади.
Крем тайёрлаш: Ҳамма масаллиқларни солиб биттада миксер қилинади крем ҳолига келгунча.
Шоколад тайёрлаш:
Ҳамма масаллиқларни солиб қуюлгунча аралаштирилади.
Пишган хамирларга крем суриб устига шоколад суриб камида 3-4 соатга музлаткичга қўйилади.
Ҳохишга қараб безатилади
Ёқимли иштаҳа
BY 👑OSHXONA MALIKALARI👑
Share with your friend now:
tgoop.com/superkelinchagim1/112305