tgoop.com/tashqaridaUZ/377
Last Update:
Фаластин - Исроил.
Фаластин ва Исроил 50 йилдан кейин тўлақонли урушга қайтди. Гарчи 7 октябрь куни бошланган ҳарбий тўқнашувда Фаластин томонидан охирги барча можаролардаги каби фақат Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракатланаётган бўлса ҳам.
Ваҳшат ва даҳшатларга тўла кадрлар ҳам урушдан дарак бериб турибди. Бир томондан ҳарбий ёки аҳоли вакили бўлишига қарамай қирғинга учратаётган ҲАМАС жангарилари, иккинчи тарафдан жангарилар базаси ёки тинч аҳоли уйи бўлишига қарамай бомбардимон қилаётган Исроил армияси. Афсуски, террор бир асрлик ушбу можарога ёт эмас, ҳатто ҳозирги кўринишдаги террор айни шу ерда пайдо бўлган дейиш мумкин, фақат жойлар алмашган.
Шу ўринда ушбу ҳудуд ва уни назорат қилувчи кучлар хусусиятлари борасида саволлар юзага келмоқда. Ушбу саволларнинг аксариятига жавоблар 2021 йил май ойидаги кескинлашувдан кейин "Дарё" нашри учун ёзилган ушбу мақолада жавоб берилган эди, вазиятни яхшироқ англаш учун тавсия қиламиз.
Ҳозирги уруш бориши учун хулосалар чиқаришга эса ҳали эрта. Бир қарашда Исроил ҲАМАСни тўхтатиш учун Ғазо секторини янчиб ташлайдигандай кўринса ҳам, охирги урушлар олдиндан ҳисобланган куч устунлиги қанчалик нисбий эканлиги, амалда вазиятга мослашувчан тарафнинг қўли баланд келиши мумкинлигини кўрсатяпти.
Исроил асосан Ғарб давлатлари раҳбариятидан истаганча куч ишлатишга "карт бланш" олиб бўлди. Туркия сукутда. Фаластиннинг қолган ҳудудлари, шунингдек Ливандан "Ҳизбуллоҳ" террорчи ташкилотининг иштироки даражаси (Эрон, қисман Россия кўмагида) ҳам воқеалар ривожига катта таъсир ўтказади.
@tashqaridaUZ
BY Ташқарида
Share with your friend now:
tgoop.com/tashqaridaUZ/377