tgoop.com/taskinbooks/1030
Last Update:
Мисрда рамазон ойида жуда катта тижоратчи бой инсон билан эътикоф ўтирган имомнинг ҳикояси.
Бу инсонни Мисрда ҳамма танийди, у шунчалик бойки, сепган атирини хидига ошиқ бўлмай иложи йўқ. Ёнимиздан ўтса атир хидди бошқаларга-да ўрнашиб қоларли..
Эътикофда ўтирган вақтимиз, ўша инсон ёнимга келиб, сизга саволим бор эди, деди.
Мен ҳам бажонидил савол жавобга таёрлигимни айтдим, анча суҳбатлашдик.
Кейин у инсонга ўзимни қизиқтирган бир икки саволларимни бердим:
Эътикофда неча кун бўласиз, яъни сизни ишингиз жуда кўп, ишларингиз боис кириб чиқиб турасизми?
Йўқ ўн кун ўтираман.
Ҳаа демак телефон орқали бошқарув қилсангиз бўлар эканда, сабаби биз билишимизча сизда катта бизнеслар ва уларни бошқариш бор.
У одам эса бир паст сукут қилгач, йиғлаб юборди.. Масжидга телефонсиз келганман…
Ноўрин савол берганимдан хижолат бўлиб, узр сўрадим, шунда қаршимдаги инсон ўз ўтмишидаги воқеани баён қилди.
Бундан бир неча йил олдин, 3-4 киши шерикчиликда, яъни улардан пул олиб бир иш бошлагандим, кутилмаганда ишимиз ўхшамай, бонкрот бўлдим.
Кейин қўл телефонимга “Эрталаб соат 8:00 да маҳкамага бориб, 8000 миср фунтини тўлашим кераклигини, йўқса қамалишим ҳақида хабарнома келди. (Тушуниш учун ўша пайтда 8 минг$)
Шунчалик тушкунликка тушдимки, бир аҳволда уйга кирдим. Аёлим мени кўриб “нима бўлди” деди, мен индамай ётоғимга кириб, ерга ётдим.
Аёлим солиҳа , у менга ортиқча савол бермади, ҳар гал тушкунликка тушсам биламанки, аёлим ўша заҳоти таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб узоқ-узоқ дуо қилади.
Шу ётишда шифтни бир нуқтасига термулдим, бир пайт турай десам орқам гўё ерга ёпишиб қолгандек оғирлашиб кетибман.
Турсам фажрга ярим соат қолибти. Эс хушимни йиғдимда, тахорат олиб икки ракат намозга киришдим. Саждада шунчалик қаттиқ, Аллоҳга ёлвориб йиғладимки, нафасим чиқмай қолиш даражасида эдим.
Бир пайт назаримда худди Аллоҳ ўз қўли билан елкамга туртиб “Бўлди Муҳаммад”, деган ишорани сездим. Тўхтаб қолдим, қалбим қандайдир осуда ва тинч бўлиб қолди.
Бомдотни ўқиб дуоларни қилиб кирдимла, ўрнимга ёнбошладим.
Кўзимни очсам пешинга азон чақиряпти…
Бошим қаттиқ оғриган, маҳкамага эса вақт ўтиб кетган.
Имом айтади: Ўрнида мен бўлсам нима қилардим. Турибла маҳкамага чопармидим, холатни тушунтириб, узр хол айтармидим..
Пешин азонини эшитиб, масжидга ошиқдим. Жамоа билан адо қилгач, дуолар қилдим, ҳаммадан кейин чиқиб оёқ кийимимни кияётсам, четроқда бир киши менга қараб турганини пайқадим. Атрофга қарасам ҳамма кетиб бўлган.
Менга қараб турибсизми? деб савол бердим.
Ҳаа, сизни кутиб турган эдим. Ёнимга келди, салом аликдан кейин:
“Мени танимасангиз ҳам керак, фалон йили сиз ва яна бошқалар билан ўртада тижорат бошлагандик, кейин бонкрот бўлдик, пулни қанчадир қисмини мен тўлашим керак бўлган. Холатимни билгач, сиз орадан чиқаверинг, ўзим ўрнингизга тўлайман, дегансиз.. Кейин мени ҳам ишларим яхши бўлиб кетти ва ҳозир ўша ҳақни 10.000 фунт олиб келдим (10 минг $)
Ҳайратдан қотиб қолдим!
Имомга айтилган бу воқеадан таъсирланмай иложи йўқ.
Агар сиз ва бизнинг бошимизга шундай синов келса нима қилардик.
Аввало телефон орқали таниш билишдан нажот ахтариб, маҳкамага тиши ўтувчиларни қидирармидик.
Ёки нажотни икки ракат намоз билан бошлаб, азон чақириғига лаббай дермидик?
Бир ҳақиқат бор!
Тижоратни Аллоҳ билан қилган инсон бой бўлмасликни иложи йўқ! Чунки у энг оғир вазиятда ҳам Ўзига юзланади. Ўзи учун атаган ҳақларни адо қилади…
Сизнинг тижоратингиз ким билан..?
@TaskinBooks
BY Taskin Books
Share with your friend now:
tgoop.com/taskinbooks/1030