tgoop.com/tginfo_uz/5500
Last Update:
Омонмисиз олисдаги яқинларим
Худо ризқинг сочар экан ҳар томонга,
Гоҳ яхшига ишинг тушар, гоҳ ёмонга.
Юртим деса кўзи ёнган чақинларим,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
Мусофирлик карвонида кезиб юрган,
Юрт соғинчи юрагини эзиб турган.
Оз яшаб ҳам кўпчиликдан кўпни кўрган,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
Сизни кутиб олма пишди, гилос пишди,
Сиз термаган ўрик қоқи бўлиб тушди.
Мени дайди ҳаёлларим сизга учди,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
Юртим ўйлаб юрак бағрим эзганларим,
Татимайди сизсиз кўча кезганларим.
Дилга таскин бўлармиди ёзганларим,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
Соғинасиз соғинчингиз дилни тилар,
Орзу йиғлаб дилингизда армон кулар.
Соғинишни сиздан ортиқ ким ҳам билар,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
Соғинчидан дилим чертди кўнгил торим,
Сизни кўрсам тўлар ярим кўнгилларим.
Оғаларим, азиз опа-сингилларим,
Омонмисиз олисдаги яқинларим?
@sherla
BY She`rlar Olami !
Share with your friend now:
tgoop.com/tginfo_uz/5500