Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жадидлар ва Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда янги ёндашувлар" деб  номланнан конференцияда иштирок этдик.
Тадбир ташкилотчиси Шерзодхон Қудратҳўжа маъруза қилди.
https://www.tgoop.com/tnews247
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун самарали бўлди." Жадидлар ва Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда янги ёндашувлар" деб  номланнан конференцияда иштирок этдик.
Тадбир ташкилотчиси Шерзодхон Қудратҳўжа маъруза  қилди.
https://www.tgoop.com/tnews247
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўғриси, кўп  концерт  бўлишига  қарамай, ёшлигимда. Тошкентдаги Свердлов концерт залига  тушмаганман. Кейин бу бино бошқа  мақсадоарда  фойдаланилди. Биржа га мослаштирилди. Уни очилиш  маросимида  Ислом  Каримов  ва  Ҳайдар Алиев иштирок  этгани ёдимда. Бугун  илк бор  бино  ичкарисига кирдим. Бу ерда бўлиб ўтган. "Жадидлар ва Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда янги ёндашувлар" деб  номланнан конференцияда иштирок этдик.
https://www.tgoop.com/tnews247
Дўстимиз  Шерзодхон Қудратхўжанинг таклифи билан ҳаётимда илк бор  Тошкентдаги қадимий, тарихий бинога кириш бахтига муяссар бўлдим. Беҳбудий бобомиз ва жадидчилар фаолиятига бағишланган илмий-амалий анжуман яқиндагина Касаба уюшмалари Федерациясига берилган Маданият марказида бўлиб ўтди. Бу бино бир вақтлар  Свердлов номи билан аталган,ундан аввал эса "Колизей" деб аталган.
Сал эртароқ бориб қолдим шекилли, бино ҳақида қисқача лавҳа таёрлашга киришдим. Лавҳадаги  гапларимни эшитаётган ёнимда ўтирган ҳарбийлардан бири "бу бино ростдан ҳам қадимийми, қурилганида ҳам шундай бўлганми?" дея сўради. "Ҳа, деярли шундай бўлган" дедим. Ҳарбий ишонқирамади.
Тадбир бошланиб, асосий маъруза билан чиққан ЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон  Қудратхўжа "бугунги тадбир бир жиҳати билан аҳамиятли, бундан 111 йил муқаддам, 1914 йилда айни шу бинода Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг  "Падаркуш" драмаси қўйилган" деганида ёнимда ўтирган ҳарбий менинг гапларига ишонгандек бўлди. Балки, Шерзодхоннинг бу гаплари залда ўтирган бошқалар, айниқса, талабалар учун ҳам  янгилик бўлган бўлса, ажабмас.
Аслида, "Падаркўш"нинг "Колизей"да қўйилиши ўша вақт учун жуда катта  аҳамиятга  эга  эди. Чунки, "Колизей" ўша даврларда  рус киборлари учун қурилган кўнгилочар маскани эди. Ҳозирги, "Амир Темур ҳиёбони" ҳам киборларга мўлжалланган бўлиб, кираверишга "сартлар ва итлар кириши тақиқланади" деб ёзиб қўйилган эди. Худди шу фикрни "Колизей"га нисбатан ҳам айтиш мумкин эди.
Шерзодхон Қудратхўжанинг яна бир гапи менга жуда таъсир қилди. "Беҳбудий бобомиз ва жадидларга бағишланган тадбир ўтказишимизни билган Касаба Уюшмалари Федерацияси раиси Қудратулла Рафиқов бинодан бепул фойдаланишимиз мумкинлигини айтди" деганда залда қарсаклар янгради.
Тадбир  жуда зўр ўтди. Бир ўй билан уйга қайтдим; "Нима учун миллат учун жон фидо қилган боболаримиз ҳақида Голливуднинг "Шерюрак", "Ватанпарвар", "Спартак", "Жанна  Д"Арк" каби фильмлар суратга олинмайди? Тўғри олинмоқда. Аммо  жаҳон экранларига чиқадиган даражада эмас!"
Маҳмудхўжа Беҳбудий миллат қаҳрамони.Аммо  унинг ўлими ўта мураккаб. Ким ўлдиргани (амирми ё большевиклар)  ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Мана шу мавзунинг ўзиёқ битта фильмга арзийди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш борасида қабул қилинган Президент қарорини бажариш борасида ЖОКУ ўзига ҳос қадам қўйди. Бошқа билим даргоҳлари ҳам ЖОКУдан ўрнак олиб,асосий тадбирларни  бир вақтлар саҳнасида "Падаркуш" қуйилган "Колизей"да ўтказишса   ёшлар онгига тарихга бўлган муносабатни сингдирган бўларди.
https://www.tgoop.com/tnews247
Бугун, 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

https://www.tgoop.com/tnews247
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Зам-Зам сувини олиниши ва қадоқланиши жараёни
Сувнинг булоқдан чиқиб то заводгача етиб бориш босқичлари...


https://www.tgoop.com/tnews247
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон  Болу  вилоятига ташриф буюрди ва ёнғин оқибатида бир оиладан  ҳалок  бўлган етти кишининг жанозасида иштирок этди. Эрдўғон уларбилан видолашув чоғида  кўз ёшларини тийиб тура  олмади.
https://www.tgoop.com/tnews247
СССРни йўқ қилган коммунистларнинг хатоси нимада эди? Улар ўз доҳийлари Владимир Лениннинг “Ёшлар союзининг вазифалари” асарида қайд қилинган “Шиорлар билан коммунизм қуриб бўлмайди” деган сўзларига амал қилмадилар. Коммунистлар Карл Марксининг “тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак” деган сўзларига ҳам амал қилишмаган.
Шу ўринда бир ривоят.
Бир бола асални яхши кўрар экан. Онаси болани бир донишмандни олдига олиб борибди. Донишманд бир ойдан кейин келишлари лозимлигини айтибди. Бир ойдан кейин боришган экан, болага қарата “асал ема” дебди. Ростдан ҳам боланинг кўнгли асалдан қолибди. Шунда она “шу гапни бир ой аввал айтсангиз бўлмасмиди?” деган экан, донишманд “ўшанда ўзим асал еган эдим, бу насиҳатни айтиш учун бир ой асал емадим”, деган экан. Демак бировга “асал ема” дейишдан аввал ўзимиз асал емаслигимиз лозим.
Нима демоқчиман? Адолатли жамият қурар эканмиз, бу ғояни тарғиб қиладиган ижодий жамоаларнинг ўзида, жумладан газета-журнал, телевидение ва радиода адолат қарор топиши, одам ажратмасдан, ходимларга нисбатан бирдек адолатли бўлиш керак.
Пенсия ёшига етган барча ходимлар ишдан бўшаши керакми, ҳаммани бўшатсин. Таниш-билишни ишга солганларни олиб қолиб, таниши йўқларни ишдан бўшатиш адолатли жамият сари ташланган қадамларга ишончсизлик туғдиради. Илгари сурилган юксак ғоялар шунчаки шиорга айланади.

https://www.tgoop.com/tnews247
АҚШ президенти  Дональд Трамп  ўтмишдоши Жо Байденнинг   78 та фармонини бекор қилди.
Наҳотки, АҚШда ҳам собиқларни танқид қилиш бошланган бўлса.

Карикатура муаллифи Александр  Зудин.

https://www.tgoop.com/tnews247
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил арафасида  Ҳоразмда бир блогер  совға сифатида берилган  китобни чиқиндихонага улоқтирган эди. Унинг кейинги  тақдири нима бўлди?
Гап ўша блогер  ҳақида эмас. Гап Хоразмлик  журналист Рўзимбой  Ҳасан қашқадарёлик ҳамкасби Норқобил Жалил билан китоб ёзгани ҳақида. Улар  қаламига мансуб
"Генерал  Жўрабек: давр  ва қисмат" китоби бугун
Ёзувчилар уюшмасида  кенг  жамоатчилик  ҳукмига тақдим  қилинди.
Устоз  адиб Ҳуршид  Дўстмуҳаммаднинг. фикрлари жуда қизиқарли бўлди.
https://www.tgoop.com/tnews247
"Тез ёрдам" машинасига Ўзбекистон ва Туркияда қандай муносабатда бўлинади? Машиналар карвонидаги байроқлардан кўриниб турганидек кортеж президентга тегишли.
https://www.tgoop.com/tnews247
"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди"
Тўғри  гап.
Камёб ва нарҳи қиммат бўлганидан кейин қандай қилиб халқнинг косаси  оқаради?
"Одамлардек  яшаш учун  нарҳлар  ҳамёнбоп бўлиши керак, маошлар, пенсиялар оширилсин," демоқчи  бўлгандир-у, бмз тушунмай  ур-калтак қилиб  ётибмиз.

https://www.tgoop.com/tnews247
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоий, Бобурлар қаламини синдирадиган шеърга  тобингиз қалай?
Бу шеърни эшитиб, Эркин  Воҳидов  ёзганидек "йиғлади фурқатда Фурқат, ҳамда  муқимликда Муқим" дейишингиз аниқ.
Тўғриси, Абдулла Орипов  бу шеърни ўқиб,"ҳеч осонбўлмаган Абдуллаларга "  дея фарёд чекарди.

https://www.tgoop.com/tnews247
«Сарт» атамасининг энг тўғри таърифи шундай: Совет ҳукумати даврида сартлар ҳақидаги баҳсларга ҳожат қолмади . Чунки шунчаки тожикларгв қўшилиб барча қозоқлар, қирғизлар, қарақалпоқлар ва ўзбекларнинг катта қисми  кўчманчиликни тўхтатдилар ва ҳозирги кунда уларнинг барчаси сартлар деб ҳисобланадилар.

Б. Смирновнинг «Туркистон саҳроларида. Очерклар», асаридан, 1914 йил

«…Сартлар аралаш ирқдан ташкил топган. Лекин сартлар номи кўпинча алоҳида миллатни эмас, балки фаолият тури ва урф-одатлари билан ажралиб турадиган бир тоифани англатиш учун ишлатилади.
Шаҳарлар ва қишлоқларнинг кўчманчи бўлмаган аҳолиси, ривожланган бой  тожиклардан ташқари, келиб чиқиши қайси миллатга мансублигига қарамай сарт деб аталади.
Қачонлардир қозоқ ёки ўзбек-кўчманчи кишиси  кўчманчилик ҳаётидан воз кечиб, шаҳарга келиб жойлашса, ўша ерда уй қуриб, савдо ёки ҳунармандчилик билан шуғулланса, унинг болалари сарт бўлиб қоларди. Шунингдек, катта шаҳар атрофидаги қишлоқларга жойлашган ҳар қандай уруғ ва миллат вакиллари — ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ҳам сартлар деб аталади…».

Демак сартлар бу алоҳида миллат эмас, бу хар қандай шаҳарлик савдогар киши бўлиши мумкин бўлган, у хох тожик, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ёки қорақалпоқ бўлмасин шаҳарлашса бўлди сарт дейилган.
Иҳтиёр Эсонов саҳифасидан олинди
https://www.tgoop.com/tnews247
Forwarded from Abdug'ofur Abduqodirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камтарин бўл, аммо камтарлик орқасида ғуруринг яққол сезилиб турсин!

Андишали бўл, аммо андишасиз олдида ҳеч қачон тилингни қисқа қилма!

Икки букилиб таъзим қилганга уч букилиб таъзим бажо айла. Аммо қаршингда тоғдек кериладиганлар олдида ўзингни осмон қадар тут!

Бир юзингга урсалар, икки юзига уриб жавоб қил! Шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!

Ҳеч қачон осмонга тупурма! Осмон қахрли. Тупугинг юзингга қайтиб тушади!
Ҳеч қачон ерга тупурма! Ер меҳрли, тупугинг юзингга сачрамайди. Аммо шу Ер сени кўксида кўтариб юради. https://www.tgoop.com/tnews247
Ҳаммасига Эйнштейн айбдор.
У 1905 йилда  "мутлоқ ҳотиржамлик йўқ", дея баёнот берди. Ана ўшандан бери  ҳотиржамлик йўқ.
Куни кеча кимдир  телеграммдаги" "Устачилик  қурилиш  ишлари"  груҳига қўшиб қўйибди. Онасини қайсидир  қўрғоннгача кўрсатиб  гуруҳни тарк  этдим.
https://www.tgoop.com/tnews247
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист  Стив Розенберг  Беларусда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари бўйича Алексадр Лукашенкога савол бериб, президенликка номзодлардан бири Лукашенкони қўллаб қувватлаётгани, яна бири эса мақтаётганини айтди ва бундай пойга ғалати эмасми деб сўради.

Лукашенко "Бу сиз учун бир тажриба бўлди" деб жавоб берган.

https://www.tgoop.com/tnews247
“Амирсой”, Ўзбекистон.
Мамлакатимиз ҳудудининг 94 фоизи тоғлардан иборат. Еттита вилоятимизнинг ҳар бирида шунга ўхшаш тоғ чанғили оромгоҳлар қуриш мумкин эди. Лекин, бизда  унақа масканлар деярли йўқ. Чунки, биз мустақилликка эришганимиздан сўнг, оддий одамлардан тортиб президентларгача фақат сиёсат билан шуғулланганмиз. Бизда ҳар куни митинг, ҳар куни тўй.
Иқтисод, туризм ва бошқа соҳаларга мутлақо эътибор қаратмаганмиз. “Амирсой” тоғ чанғи масканини кўрганимда чексиз ҳайратга тушдим.
Менинг ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу ҳайратланарли масканни йўқ жойдан барпо этибди. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат яшанг дея оламан. Қанча одам иш билан таъминланган! Миллионлаб одамлар бу ерга дам олгани келишади. Хизмат кўрсатиш маданияти ҳеч ҳам европаникидан қолишмайди.
Барчаси энг юксак даражада. Тошкентдан ярим соатли йўл давомида”.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг ФБги ижтимойи саҳифасидан таржима қилинди.

https://www.tgoop.com/tnews247
2025/01/27 02:22:18
Back to Top
HTML Embed Code: