Яккасарой тумани прокурори Б.Р. Шамшиев ва сектор раҳбарлари томонидан "Қушбеги" маҳалласида маҳалла еттилиги аъзолари ва тегишли масъул идора ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ 1-сонли "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ижроси юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари томонидан келгусида қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан амалий тавсиялар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сонли "Республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан Шайхонтоҳур туман прокурори А.А.Азимов ва сектор рахбарлари билан 2-сектор ҳудудуидаги "Ўрда" ва “Лабзак”маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар борасида маҳалла еттилигига кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган режа-графикга асосан, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари У.Т.Мамаражабов, Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан Юнусобод туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда 80 га яқин тадбиркорлар иштирок этиб, шундан 20 нафар тадбиркорни мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатларни ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги сабабли, иш юритувга олиниб ўрганиш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари У.Т.Мамаражабов, Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов томонидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда "Yunusobod Business city" ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди, лойиҳа ҳужжатлари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинаётганлиги ўрганилди.
Шунингдек, “Юнусобод кичик саноат зонаси” ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт салоҳияти ва солиқ тушумини ошириш бўйича тадбиркорлар билан учрашилиб, иш фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, фаолиятини ривожлантиришдаги муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Янгиҳаёт тумани прокурори Т.Б.Хусанов томонидан масъул ходимлар тумандаги ишчи гуруҳи аъзоларига ёқилғи-энергетика соҳасида берилган барча топшириқларни сўзсиз ва сифатли бажариш,
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳамкорликда ишларни жадаллаштириб рейд
тадбирлари самарадорлигини ошириш;
– ҳудудда энергия ресусрларини иқтисод қилиш режаларини тўлақонли бажаришнинг барча чораларини кўриш;
– қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш, энергия тизимини барқарор ишлашини ва энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
– мамлакат энергетик хавфсизлигини таъминлаш, энергия ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Жиноятчиликни олдини олиш бўйича жиноят муҳокамаси Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев томонидан 2-секторга бириктирилган “Мингўрик” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва Тошкент Давлат шарқшунослик институтида маҳалла фуқаролари ва талабалар иштирокида ўтказилди.
Маҳалла фуқаролари ва мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудида содир этилган безорилик ва ўғирлик жиноятлари муҳокама этилди.
Учрашувда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, психотроп ва наркотикларни тарқалишини олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди.