TOSHVILPRESSA Telegram 47297
#Қутлов

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда медиа соҳаси фаоллари!

Сиз ва Сизнинг тимсолингизда ўз ҳаёти ва тақдирини шу машаққатли, айни пайтда, шарафли касб билан боғлаган барча соҳа вакилларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман!

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида ҳам 48 номда босма оммавий ахборот воситалари фаолият юритяпти. 25 номдаги вилоят, туман ва шаҳар хокимликлари муассислигидаги газеталар узлуксиз чоп этиляпти.

Шунингдек, бундан уч йил аввал иш бошлаган Ўзбекистон миллий телерадиокоманиясининг “Нурафшон” Тошкент вилояти телерадиоканали ҳам йилдан йилга фаоллашиб, такомиллашиб бормоқда. Вилоятимизда жойлашган “Ориат доно” радиоси бугун мамлакатимизда энг кўп тингловчиларга эга радиоканаллардан биридир.

Шу билан бирга, вилоятимизда интернет журналистикаси, хусусан, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритадиган блогерларимизнинг фаоллиги эътиборга лойиқдир.

Йилдан йилга ахборот хизмати раҳбарлари билим салоҳияти ортиб, рейтингларда юқори ўринларга эга бўлаётган ахборот хизматлари сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилда республика рейтингида 2 нафар хокимлик ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти аъло баҳоланган бўлса, 2023 йилда туман ва шаҳар ахборот хизматлари раҳбарларининг 4 нафари юқори кўрсаткичларни қайд этди.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу файзли даврада жамулжам бўлган барча журналист ва блогерларимизга, марказий оммавий ахборот воситаларининг муҳаррир ва мухбирларига вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фидокорона хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

Ҳамиша сўзингиз равон, қаламингиз ўткир бўлсин! Ижодингиз янада гуллаб-яшнасин, меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб юринг, ҳеч қачон кам бўлманг!

Яна бир бор байрам барчамизга муборак бўлсин!

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

tgoop.com/toshvilpressa/47297
Create:
Last Update:

BY Toshkent viloyati hokimligi

Share with your friend now:
tgoop.com/toshvilpressa/47297

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

On June 7, Perekopsky met with Brazilian President Jair Bolsonaro, an avid user of the platform. According to the firm's VP, the main subject of the meeting was "freedom of expression." In the next window, choose the type of your channel. If you want your channel to be public, you need to develop a link for it. In the screenshot below, it’s ”/catmarketing.” If your selected link is unavailable, you’ll need to suggest another option. best-secure-messaging-apps-shutterstock-1892950018.jpg Read now To edit your name or bio, click the Menu icon and select “Manage Channel.”
from us

Telegram Toshkent viloyati hokimligi
FROM American