Telegram Web
Бекаларнинг кўзини қувнатиб, юрагини жизиллатадиган хонадон муҳити.

Ҳавас қилганларга бундан шинам хонадонлар насиб қилсин...

✍️@umidaaziz
Оғзидан чиққан сўз айланиб-ўргилиб, кишининг олдига имтиҳон варақаси ўлароқ келади. Оғиздан чиққан иддао синовга тутилади. Катта-катта гаплар имтиҳон эшигини тақиллайди. Сўзларини танлаб-танлаб, етти ўйлаб бир сўйлаган умр сафарини енгил қилади.

" Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар." (17/53)

✍️@umidaaziz
Мазлумнинг дуоси, гарчи у фожир инсон бўлсада, қабул бўлгусидир, мустажобдир. Фужури (гуноҳ-айби) бўлса, зиёни ўзига.

Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.


✍️@umidaaziz
Ким айтибди, бизни камбағал, фақир деб?

Ҳаётдан олган сабоқларимиз жуда қиммат эди...

✍️@umidaaziz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарвозани артяптими у 🙈🙄 Менам бориб ташқи эшикни влажний салфетка билан артиб келай. Уйимизга кўчгани бир йил бўлибди, бир мартаям артиш хаёлимга келмаган экан 😁🙊🤦‍♀
Кўп изтироб чеккан, кўп маротаба одамлардан азият чеккан кишилар бошқалар билан ўртасига қалин, мустаҳкам девор тиклайди ва унинг номини ёлғизлик деб қўяди. Атрофидагиларга ишонолмаслик, "бу киши мени бахтли қиладими ёки кўнглимни синдирадими" деган иккиланишлар чангалида эзилишга тоқати бўлмагани учун ёлғизликни афзал кўради. Ўша гап — охири ноаниқлик ва мужмал ёруғликдан кўра, таниш ва яқин қоронғулик афзал...

✍️@umidaaziz
Бир ўзим қолдим менга яқин.

Лекин авваллари ҳам доим шундай, ёлғиз ўзим йўлга чиқардим...

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгилнинг туб-тубидан чиққан сўз кишини уч қаҳратон қиш иситишга етади...

@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сарф-харажатларимга жиддий эътибор қаратяпман. Масалан, энди бошқаларнинг кўнглини олиш учун ҳечам ғайрат сарфламайман. Бандаларини мамнун қилишга энергия ва кучимни совурмайман. Тежамкорликни ўргандим. Атрофимда қанча кам одам, шунча кўп кислород ва хотиржамлик.

@umidaaziz
Энг "тоза" жиноят — кишининг ҳаётга бўлган муҳаббатини ўлдириш.

Пауло Коэло

✍️@umidaaziz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўллари ноилож қолади кишининг, Йўловчим. Тутмоқчи бўлган қўли ғурбат бўлади, ёт бўлади, қор ёғади, совқотади...

✍️@umidaaziz
#янги_китобдан

#kamina_haqqinda

Мукаммалликни мақсад қилган бу тоифадаги одамлар учун бир нарсанинг моҳияти эмас, қандай бажарилиши муҳимроқ. Бир ишни бажараётганда унинг аҳамиятини, нима учун қилинаётганини ёки бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларини унчалик ўйлашмайди. Улар учун энг муҳими – ҳамма нарса мукаммал бажарилиши. Шунинг учун ҳам ўзларини ишга уриб, тинимсиз ишлашади. Даромадини тийин-тийинигача ҳалол меҳнат билан қўлга киритишади. Бу кишилар имтиҳондан 100 дан 97 балл олганида йиғлашдан тап тортмайди. Арзимаган лифт пули учун қирқ йиллик қўшниси билан урушиб, ёқалашадиганлар ҳам шу одамлар.

✍️@umidaaziz
#шунчаки

Сериал баҳона эди. Ҳамма ўз қадари учун йиғлади...

✍️@umidaaziz
ИЛТИЖО...

Йа Роббий!
Бандам де, ғафлатдан уйғот.
Ибодатга йўлла, ғайрат бер Аллоҳ!
Қорайган қалбларни ёрит нурингла,
Кириб келди гўзал, нурли Рамазон!

Зоҳирда сабрни маҳкам тутайлик,
Ботинда ишқингла ёниб-куяйлик.
Биз абгор қулингмиз,марҳаматингла,
Раййон эшигида раҳмат кутайлик!

Руҳимиз кирланди дунё ранжидан,
Кўнглимиз тинмади унинг ганжидан.
Карам эт, мағфират эгаси Мавлом,
Бизларни покласин Моҳи Рамазон!

Йўқсилга барокат, насиба бергин,
Мўминнинг дилига нурингла киргин.
Муслимга нур юзу, кенг феъл ила,
Муҳсингга ишқингдан зарра илингин!

Фарзингга, амрингга - лаббай Аллоҳим!
Ибодат лаззати, фазлинг - иноят!
Муқаддас каломинг хатми - ҳидоят!
“Лайлат ул қадр” да руҳинг - каромат!

Йа Роббий!
Бандам де, раҳм қил!
Жидду - жаҳт эҳсон қил, шафқат қил!
Сабру жамил бергин Рамазон ойи,
Нафси - амморага мангу ғафлат бер!

Рамазон ойингни ҳурлик биламиз,
Ажру мукофотинг умид қиламиз.
“Ла илаҳа иллаллоҳ!” бирламиз,
Роббим ёлғиз сенга қуллик қиламиз!

Аллоҳ таоло Муборак Рамазони шарифни осмонлару ерда ва барча мўмин-мусулмон аҳлига хайрли қилсин!

Алломахон Хакимова.



✍️
@umidaaziz
Ўн бир ойнинг султони,
Кўнгилларнинг бош тожи,
Мўминларнинг йўлдоши,
Марҳабо, моҳи Рамазон!

Рамазон
— ибодат, раҳмат ва мағфират ойидир. Шу билан бирга ўзаро ёрдам, меҳр-мурувват ва эҳсон ойидир.

Рамазон — бир йиллик моддий ва маънавий ғуборлар ювилиб, руҳлар покланадиган моддий ва маънавий тарбия ойидир.
Жисм ва руҳ орасидаги мувозанат мезонда бўладиган, ақл тафаккурга суянадиган, кўнгил тазаккурга суянадиган, дунё сукут қиладиган, кўнгил ҳаловат топадиган, сабр сўзлайдиган ой.

Одамлар бир-биридан бир чимдим табассумни қизғанадиган бу машаққатли замонда Рамазон — инсонга тақдим этилган муҳаббатдир.
Ҳикмат,
Раҳмат,
Фазилат,
Мағфиратдир Раҳмондан келган.
Илоҳий йўқловдир дўстнинг саломидек келган.

Ёнган кўнгилга воҳада сув келгандек, Рамазон. Рамазон раҳмат ва марҳамат булоғидек кўз очмоқдир. Рамазон меҳрни, муҳаббат, ишқни шафқат, адолат, ҳаққоният ва ҳикмат билан инсониятга гумбур-гумбур ҳайқирмоқдир.

РАМАЗОН — ЙЎҚОЛИБ БОРАЁТГАН ИНСОНЛИК МАНЗИЛИГА ЕТМОҚДИР!..


✍️@umidaaziz
Баъзи имкониятлар бой берилгач, дунёларингни фидо қилсанг ҳам қайта қўлга киритолмайсан. Алҳамдулиллаҳ, кириб келди нуридийдамиз, кўнглимизнинг қувончи, ўн бир ойнинг султони моҳирамазон. Ўттиз кунгина меҳмоним, лаҳзаларига жоним қурбонимни бир ойдан сўнг тополмаймиз. Баракоти, файз-у шукуҳи билан Аллоҳга етиб борган бўлади. Айрим яхшиликлар шунақа бўлади, вир этиб келиб, шув этиб ўтиб кетади. Баъзиларидан фойдаланиб қолсак, дунё талвасасига берилиб айримларини пайқамасдан бой бериб юборамиз.

Бу рамазон руҳимиз, қалбимизни озиқлантирсин, бизни Аллоҳ мурод қилган ҳолга айлантирсин, ҳайитга мушарраф бўлайлик, деб ният қиламиз. Балки биздан рози бўлган ўттиз кунлик карвонни кузатишга муваффақ бўлармиз. Эҳтимол бу рамазон баракотидан баҳраманд этар Аллоҳ бизни. Илм билан, ибодат ва гўзал хулқ билан ўтказадиган рамазон бўлар балки. Иншааллоҳ ниятларимиз амалларимизни безасин деймиз...

@umidaaziz
#ифторлик_оқшоми

Аллоҳим! Раззоқсан шубҳа йўқ бунда,
Таваккул эгаси бизларни сақла.
Тазарру дилдаю, истиғфор тилда,
Ифторга етказиб бизларни покла!

🖊Алломахон Хакимова

Ифторлик дастурхонингиз баракотли, дуоларингиз мустажоб, иймонингиз бардавом, имтиҳонингиз қозончли, севганларингиз омон, кўнглингиз хотиржам бўлсин!..

@umidaaziz
2025/03/02 01:02:19
Back to Top
HTML Embed Code: