Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти Когон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев раислигида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқатда ҳарбий прокуратура органлари ходимлари, Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда масъул офицерлари иштирок этди.

Кун тартибида Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларда жорий йилнинг ўтган даврида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартибот аҳволи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.

Жорий йил 12 январда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони томонидан Хавфсизлик кенгашининг  кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ва вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижаларига алоҳида урғу берилди.

Муҳокамаларда, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар сарҳисоб қилинди.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини амалда тўлиқ таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар ва бу борада ҳамкорликдаги тадбирлар бўйича аниқ тавсиялар билдирилди.

Энергетика хавфсизлиги, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати масалалари ҳам йиғилганларнинг диққат марказида бўлди.

Якунида, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек,  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, ҳуқуқий тарғибот-профилактика ва ҳарбий ватанпарварлик фаолиятида фаол иштирок этган ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарларига ташаккурномалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, айниқса ижтимоий соҳа объектларида олиб борилган ишлар ҳамда авария диспетчерлик хизматларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Олмазор туманида жойлашган 31-сонли қозонхона, 326-сонли мактаб, Учтепа туманидаги 129-сонли мактабларда иссиқлик таъминоти ҳолати, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ўқувчиларларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, масъуларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, прокуратура ходимлари томонидан таъминот корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик маркарлари томонидан авария рўй берган ҳуддатларга ўз вақтида етиб
бориши ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар кунлик назоратга олинган.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2024/12/21 00:19:54
Back to Top
HTML Embed Code: