tgoop.com/uzbunyodkor/12918
Last Update:
❗️1-июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Бунда банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда қуйидаги ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди:
➖Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
➖Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картаси;
➖ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
➖никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;
➖никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
➖транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
➖пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
➖фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ИД-картаси);
➖ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
➖транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
➖олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
➖талабалик гувоҳномаси;
➖якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
➖ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
➖турар жой объектларининг кадастр паспорти;
➖жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
✅Ушбу ҳужжатларнинг порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.
❄️TELEGRAM❄️INSTAGRAM
❄️RASMIYSAYT❄️YOUTUBE ❄️FACEBOOK❄️
BY «O‘zbekiston bunyodkori» gazetasi
Share with your friend now:
tgoop.com/uzbunyodkor/12918