tgoop.com/uzdiplomat/9431
Last Update:
Бугунги кунда қатор мансабдор, ваколатли шахслар турли банкларда кенгаш раиси ва аъзоси ҳисобланади. Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Беҳзод Мусаев “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кенгаши раиси ҳисобланади.
Бу ҳолатлар янги қонун тартибларига қай даражада мос келади? Бу ва бошқа ҳолатлар ҳақида алоҳида материал тайёрланаяпти.
Ҳозирча Коррупцияга қарши кураш агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати билан инфографикада танишинг.
Эслатиб ўтамиз, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун талаблари ҳали амалиётга жорий этила бошлангани йўқ, у жорий йил 6 декабрдан бошлаб кучга киради.
Маълумот учун, агентлик томонидан йил бошидан буён ўтказилган текширувлар натижасида 1488 нафар бошқарув ходими 1653 та тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси эканини аниқланган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X