tgoop.com/uzlidep/35354
Last Update:
Халқимиз ислоҳотлар давомийлиги учун овоз берди
Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайлов ниҳоясига етганига ҳам бир ҳафта бўлди. Табиийки, шу кунларда хорижий ва маҳаллий экспертлар, оммавий ахборот воситалари, блогерлар O‘zLiDePнинг мазкур сайловда қўлга киритган улкан натижаси қандай омиллар билан боғлиқлиги хусусида турли-туман хулосалар, фикр, муносабатларни илгари сураётганига гувоҳ бўляпмиз.
Баъзи таҳлилчилар ушбу ютуқни партиянинг сайловолди тарғиботидаги фаоллиги билан боғласа, бошқалари айрим партиялар ўз сайловолди тарғиботида йўл қўйган хатоликлар билан изоҳлаётганлигини кузатиш мумкин.
Албатта, бу бир қарашда кўзга ташланиши мумкин бўлган сабаблар ва уларда ҳам маълум маънода жон бор. Лекин масаланинг асл моҳиятига етиш учун унга анча чуқурроқ ёндашиш зарурлиги кўзга ташланади. Чунки бошқа омилларсиз, фақатгина сайловолди тарғиботининг ўзи билан O‘zLiDeP бу сайловда бу қадар эътиборга молик натижага эришиши қийин эди.
Хўш, унда яна қайси омиллар, амалий ишлар бунга хизмат қилди, асос яратди, деган савол туғилиши табиий. Биз бугун ана шундай ҳаётий саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.
• Бахтиёр Якубов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари
#uzlidep #munosabat