Азиз ватандошлар, қадрли юрт ҳимоячилари!
Сизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Бу кун – Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат рамзи сифатида ҳар бир юртдошимиз учун юксак аҳамиятга эга.
Ватанимиз сарҳадларининг мустаҳкам ҳимоячиси, тинчлик ва осойишталик кафолати бўлган сизларнинг жасоратингиз ва матонатингиз барча учун ибратдир. Сизнинг фидойилигингиз туфайли юртимизда тинчлик ҳукм сурмоқда, халқимиз бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Сизларнинг оилангизга тинчлик, соғлик-саломатлик ва фаровонлик тилайман. Ватанимиз равнақи учун қилаётган хизматларингиз доимо эътирофга лойиқ бўлсин!
Ватанимиз учун садоқатли хизмат қилиш йўлида барча ишларда омад ва зафарлар тилайман!
Эҳтиром билан,
Абдулла Азизов
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Янги Ўзбекистон №-3.pdf
3.1 MB
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни тежаш масалаларига бағишланган навбатдаги брифинг ўтказилди
Йиғилишда, аввало, юртимизда аҳоли сонининг ортиши ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида кузатилаётган тезкор ривожланиш натижасида энергия ресурсларига бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиб бораётгани таъкидланди. Шу боис, ресурслардан оқилона фойдаланишни кенг жорий этиш ва унинг самарадорлигини ошириш долзарб масала экани алоҳида қайд этилди.
Тадбирда Агентликнинг “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мазкур йўналишда масъул бўлган ходим ўзининг амалий фаолияти юзасидан батафсил маълумот берди.
Шунингдек, йиғилишда иштирокчилар томонидан ҳар бир шахснинг энергия ресурсларини тежашга қўшадиган ҳиссаси муҳим эканига эътибор қаратилди. Электр энергиясидан фойдаланишда эътиборсизлик катта миқдорда ресурслар исрофига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди ва бу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери дирекцияси Бош ҳисобчи лавозимига бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:
Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий касбий таълим
Иш тажрибаси: бошқарув лавозимларида молиявий ва бухгалтерия ҳисоби бўйича камида 5 йил иш тажрибаси.
Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтиши, маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.
Батафсил ҳаволада: https://pharmapark.uz/vacancy