Telegram Web
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш сиёсатига масъул ўринбосари тайинланди

У туманларга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, берилаётган маблағлар етиб боришини назорат қилади. Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича республика комиссияси тузилмоқда. 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва ОТМлар илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланади.

👉 https://kun.uz/kr/31248141

@xalqirodasi_peopleswill
Шаҳноза Мирзиёевага янги топшириқ берилди

👉 https://xabar.uz/jy0q

@xalqirodasi_peopleswill
“Дунё лидерлари устингиздан кулади” - Ҳаррис дебатда дадилроқ гавдаланди

АҚШ президентлигига номзодлар республикачи Доналд Трамп ҳамда демократ Камала Ҳаррис сайлов олдидан илк ва катта эҳтимол билан сўнгги дебатини ўтказди.

👉 Тафсилотлар
Прокуратурада янги бўлинма ташкил этилади

👉 https://xabar.uz/5ulj

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат

⚡️Мошенниклар кундан-кунга ривожланяпти

Энди Исм Фамилиянгиз билан сизга МИБдан қарзингиз бор деб смс ёзяпти, файлни очсангиз телеграмингиз ва пластик картангизга уланиб олишади

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
!

@xalqirodasi_peopleswill
🇷🇺🇬🇧 Москва Британия элчихонасининг олти ходимини жосусликда айблади

"Буюк Британиянинг Россияда ишлаган олти нафар дипломати аккредитациядан маҳрум этилди, чунки уларнинг ҳаракатларида разведка ва қўпорувчилик  белгилари аниқланди", деб ёзади ТАСС Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига таяниб.

"Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати бундай иш билан шуғулланаётган британиялик дипломатларнинг хизмат сафарларини муддатидан олдин тўхтатишни талаб қилмоқчи", дея қўшимча қилган давлат агентлиги ўз хабарида.

Бундан ташқари ФХХ Буюк Британияни Россияни стратегик мағлубиятга учратиш мақсадида халқаро ҳарбий-сиёсий вазиятни кескинлаштиришда айблади.

@xalqirodasi_peopleswill
Польшада йигит ўғрилик учун кун давомида манекен бўлиб турди

Варшавадаги дўконлардан бирида фуқаро дўконга кириб олган ва манекендек қотиб турган. У ўғрилик мақсадида кеч бўлиши ва дўкон ёпилишини кутган. 10-12 соатлик уринишлардан сўнг, дўкон ёпилгач у қимматбаҳо кийимлар, тақинчоқ ва пулларни ўғрилаган.

Аммо кузатув камераларига тушиб қолган уддабурон тезда қўлга тушган ва 1 йил-у 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

@xalqirodasi_peopleswill
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди

Пахтачи туманидаги мактаблардан бирининг директори ва унинг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бунга директорнинг мактабда қарта ўйнагани ҳамда ўринбосарининг ўқувчи қизларни калтаклагани сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/35588390

@xalqirodasi_peopleswill
#Долзарб #Тарқатинг

Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

@xalqirodasi_peopleswill
Европа давлатлари шиддатли ёмғир ва қор ёғишига ҳозирлик кўрмоқда

Маҳаллий метеорологларнинг маълумотларига кўра, Чехияда бошланган кучли ёғингарчилик Полша, Германия, Австрия ва Словакияда салбий табиий оқибатларга олиб келади. Хусусан, Полша-Чехия чегарасидаги тоғли ҳудудларда яқин 72 соат ичида 400 мм гача ёғингарчилик кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Полша расмийлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ёмон об-ҳавога энг юқори даражадаги тайёргарликни эълон қилишди, Австрия ва Словакияда эса дам олиш кунлари оммавий тадбирларни бекор қилинди.

Чехия Атроф-муҳит вазири Петр Хладик ҳозирги вазиятни 1997 ва 2002 йиллардаги сув тошқинлари ўнлаб одамларнинг ўлимига ва миллиардлаб евро зарарга олиб келгани билан таққослади.

Бундан ташқари, Бавариядаги Алп тоғларининг айрим қисмларида 60 дан 100 мм гача ёмғир ёғиши кутилмоқда. Германия метеорология хизмати эса бу йилда биринчи марта кучли қор ёғишини башорат қилмоқда: 1500 метрдан юқори ҳудудларда 50 сантиметргача қор ёғиши эҳтимоли бор.

@xalqirodasi_peopleswill
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Собиқ депутат қўриқчига ўғлини ташқарига чиқармасликни буюрди. Ўғил эса қўриқчини шафқатсизларча ўлдирди.

Олмаота прокуратураси март ойида «Merkur Towers» турар-жой мажмуаси қўриқчисини автомобиль билан бир неча бор босиб ўтган собиқ депутатнинг ўғлига нисбатан тергов жараёнини тўхтатди.

Қўриқчи оғир аҳволда шифохонага етказилган ва у ерда вафот этган. Фожиага қўриқлаш ходими эркакни ота-онасининг илтимосига кўра турар-жой мажмуаси ҳовлисидан чиқармагани сабаб бўлган.

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат

⛈️❄️ Ўзбекистонда хафта бошида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Қисқа муддатли ёмғир баланд тоғларда қорга айланиши мумкин

Яқинларга ҳам юборинг

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШда юқори синф ўқувчилари мактаб қоровулига машина совға қилди.

Болалар хайрия платформасида эълон жойлаштириб, қоровул учун маблағ йиғиб олган.

Ходим доим гапирган ва орзу қилган 20 минг долларлик машина унинг туғилган кунига совға қилинган.

@xalqirodasi_peopleswill
#РАСМАН #ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️‼️1 октябрдан  ЖАРИМАЛАР ОШАДИ! Ҳайдовчилар қанча жаримага тортилади (сўмда):

👁Тақилмаган камар: 187 500;
👁Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
👁 Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
👁 Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
👁 Қизилда ўтиш: 750 000;
👁 Ноқонуний парковка: 750 000
👁 Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
👁 Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
👁 Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
👁 Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
👁 Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
👁 Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
👁 Рухсатсиз тонировка: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️100 ёшга кирай десангиз, кун бўйи сув ичиб юринг

Кам сув ичадиганларни ОРГАНИЗМИ ТЕЗ ҚУРИШНИ БОШЛАЙДИ. ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ва "ДАВЛЕНИЕ" КЕЛИБ ЧИҚАДИ.

@xalqirodasi_peopleswill
❄️ Ўзбекистонда биринчи қор ёғди

Қашқадарё вилояти, “Ҳисор” давлат қўриқхонасида кеча қор ёғди.

Қўриқхонанинг юқори қисмида қор қалинлиги 10 см.га етди. Дарё ва булоқ сувлари музлади.

@xalqirodasi_peopleswill
2024/11/17 07:06:18
Back to Top
HTML Embed Code: