Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
17288 - Telegram Web
Telegram Web
Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлиги таъкидланди.

Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди.

Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Facebook|Instagram|X
👍2
Таҳлиллар кўрсатганидек, баъзи ногиронлиги бор инсонларда психологик босимлар сабабли ўзига бўлган ишонч етишмайди.

Лекин, ўзида куч топиб, оғир вазиятдан чиқиб, қаҳрамонлик кўрсатаётган одамлар ҳам кўплиги таъкидланди.

Президентимиз дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.

Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди,

– деди давлатимиз раҳбари.

Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилди.

Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Facebook|Instagram|X
Дунёда ногиронлиги бор одамларга тўғри келадиган 100 дан ортиқ спорт тури бор. Лекин, бизда бундай одамларга спорт билан шуғулланишга фақат 22 та тури бўйича тиббий хулоса берилади.

Эндиликда халқаро андозалар асосида ногиронлиги борларга спорт турлари ҳам кенгайтирилиши, уларни бунга лаёқати касаллик турига қараб автоматик белгиланиши қайд этилди.

Натижада спорт билан шуғулланишга йўлланма олиши мумкин бўлган ногиронлиги борлар сони 286 мингдан 440 мингга ошади.

Мутасаддиларга келгуси йилда адаптив спорт қамровини 1,6 баробарга ошириб, 45 мингга етказиш топширилди. Бу одамларни спорт билан шуғуллантирадиган мураббийлар ойлиги 1 январдан 1,5 баробар оширилади

Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та “Мурувват” уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади.

Жойларда 300 та янги “воркаут” майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.

Facebook|Instagram|X
👍3
Боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида энг пастлиги кўрсатиб ўтилди.

Республика бўйича бундай болаларни 16,5 минги мактабга, 17,5 минги боғчага бормайди, яна 11 минг бола махсус мактаб-интернатларда ота-онасидан узоқда ўқияпти.

Шунинг учун Ижтимоий ҳимоя агентлиги, ММТВ, вилоят ҳокимларига 1 февралгача ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳини очиш топширилди. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна 1 минг 800 нафар ногиронлиги бор бола таълим олиши учун шароит яратилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлигига ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, ментал ва жисмоний нуқсони бор болаларни ўқитадиган 90 та махсус мактабни
кўп функцияли мактабга айлантириш
кераклиги таъкидланди. Бу орқали ногиронлиги бор 2 минг бола ота-онаси билан яшаб, яқин ҳудуддаги мактабда ўқиш имконига эга бўлади.

Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида битта шундай мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, намуна қилинади.

Facebook|Instagram|X
👍2
Яна бир тажриба – шу йили ногиронлиги бор болалар учун 73 та кундузги парваришлаш ва “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинди.

Бу соҳага хусусий секторни олиб кириш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Яъни, тадбиркорларга ҳар бир бола учун кунига 100 минг сўмдан субсидия, хоналарни жиҳозлашга 30 миллион сўмгача арзон кредит ажратилади.

Буни ҳисобига Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бор 2 минг болани кундузги парваришлаш тизими йўлга қўйилади.

Бу тизим 1 октябргача қолган вилоятларда ҳам жорий қилинади.

Мутасаддилар олдига келгуси йилда 15 минг ногиронлиги бор болани таълимга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
👍1
Шу йилни ўзида меҳрибонлик ва болалар уйларидан 300 нафар ўғил-қизлар оилавий муҳитга қайтди.

Ҳозирда оилавий муҳитдан ажралган ҳолда таълим-тарбия олаётган яна 500 нафар бола бор.

Масъул идораларга Миллий гвардия тажрибаси асосида 500 нафар болани оилавий болалар уйига жойлаштириш ва таълим олиши учун шароит яратиш топширилди.

Назоратсиз ва қаровсиз болалар яшаши, ўқишига ихтисослашган мактаблар рўйхати қайта кўриб чиқилади, уларда бундай болалар учун 5 фоиз квота бўлади.

Бунда ушбу мактабларга болаларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги йўлланмаси асосида юбориш кўзда тутилади.

Умуман, ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB boshlig‘i polkovnik Ravshan Sultanxodjayev raisligida xizmat va ijro intizomi hamda qonunchilikni mustahkamlashga qaratilgan tezkor yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.
———
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев раислигида хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB tashabbusi bilan joriy etilgan "Men kuchli ayolman" ijtimoiy-profilaktik loyihasining 7-bosqichida ishtirok etayotgan xotin-qizlar bilan dasturga asosan jismoniy tayyorgarlik va sport mashg‘ulotlari o‘tkazildi.

Mashg‘ulotda asosiy eʼtibor o‘z-o‘zini himoya qilish usullarini o‘rgatishga qaratildi.

———
Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан жорий этилган "Мен кучли аёлман" ижтимоий-профилактик лойиҳасининг 7-босқичида иштирок этаётган хотин-қизлар билан дастурга асосан жисмоний тайёргарлик ва спорт машғулотлари ўтказилди.

Машғулотда асосий эътибор ўз-ўзини ҳимоя қилиш усулларини ўргатишга қаратилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍6👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XORAZMDA MAXUS-TAKTIK O‘QUV MASHQI O‘TKAZILDI

Xorazm viloyati hokimi-fuqaro muhofazasi boshlig‘ining tegishli buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida, Xorazm markaziy o‘yingohi oldida viloyat mexanizatsiyalashgan yig‘ma komandasi saf ko‘rigi hamda Prezident archasi va Yangi yil bayrami tadbirlari bo‘lib o‘tadigan joylarda sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlar shuningdek, yong‘inlar va baxtsiz hodisalar oqibatlarini zudlik bilan bartaraf etishda viloyat FVDT xizmatlarining hamkorlikdagi harakatlari mavzusida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkaziladi.

Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍4
Bugun Urganch shahridagi harbiy qism bazasida uyushmagan yoshlar uchun "Jasorat maktabi" harbiy-vatanparvarlik o‘quv yig‘inining 4-bosqichi boshlandi.
———
Бугун Урганч шаҳридаги ҳарбий қисм базасида уюшмаган ёшлар учун "Жасорат мактаби" ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг 4-босқичи бошланди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB boshlig‘ining o‘rinbosari polkovnik Jaxongir Sadullayev raisligida Jamoat tartibini saqlash boshqarmasida xizmat va ijro intizomi hamda qonunchilikni mustahkamlashga qaratilgan tezkor yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilish yakunida fidoyi xodimlardan bir guruhi rag‘batlantirildi.

———
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Жахонгир Садуллаев раислигида Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида фидойи ходимлардан бир гуруҳи рағбатлантирилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB tashabbusi bilan joriy etilgan "Kelajak sari" ijtimoiy-profilaktik loyihasining 6-bosqichiga 10 nafar qizlar jalb etildi.

Loyihada ishtirok etayotgan qizlar o‘quv-tarbiya dasturiga asosan bugun Urganch shahridagi "Kasbga yo‘naltirish markazi"dagi qisqa muddatli o‘quv kurslari bilan yaqindan tanishdilar.

———
Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан жорий этилган "Келажак сари" ижтимоий-профилактик лойиҳасининг 6-босқичига 10 нафар қизлар жалб этилди.

Лойиҳада иштирок этаётган қизлар ўқув-тарбия дастурига асосан бугун Урганч шаҳридаги "Касбга йўналтириш маркази"даги қисқа муддатли ўқув курслари билан яқиндан танишдилар.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB YHXB masʼul xodimlari tomonidan "Juma - yo‘l harakati xavfsizligi targ‘ibot kuni" munosabati bilan Xorazm viloyati Mudofaa ishlari boshqarmasi huzuridagi chaqiriluvchilarni harbiy-texnika mutaxasisliklari bo'yicha tayyorlash markazida targ‘ibot uchrashuvi o‘tkazildi.
———
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан "Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" муносабати билан Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахасисликлари бўйича тайёрлаш марказида тарғибот учрашуви ўтказилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍5🤝2👏1👌1💯1
2025/07/13 15:17:32
Back to Top
HTML Embed Code: