Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
17289 - Telegram Web
Telegram Web
Urganch tumani IIB Xotin-qizlar masalalari bo‘yicha katta inspektori tomonidan "Zo‘ravonliksiz 16 kun" aksiyasi doirasida 7-son umumtaʼlim maktabida "Biz zo‘ravonlikka qarshimiz" mavzusida huquqiy targ‘ibot uchrashuvi o‘tkazildi.
———
Урганч тумани ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан "Зўравонликсиз 16 кун" акцияси доирасида 7-сон умумтаълим мактабида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида ҳуқуқий тарғибот учрашуви ўтказилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xiva shahrida to‘y marosimlarida yo‘l harakatining boshqa ishtirokchilari uchun xavfli tarzda avtomobil boshqargan haydovchiga nisbatan qonuniy chora ko‘rilishi ta’minlandi.

Barcha haydovchilardan Yo‘l harakati qoidalariga rioya etishlarini so‘raymiz.

___________

Хива шаҳрида тўй маросимларида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавфли тарзда автомобил бошқарган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланди.

Барча ҳайдовчилардан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍12🤝4👏1🎉1👌1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
huquqiy targ‘ibot

Xorijiy davlat fuqarolarining O‘zbekiston Respublikasiga mehmon sifatida kelishi tartibini bilasizmi?
———
ҳуқуқий тарғибот

Хорижий давлат фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига меҳмон сифатида келиши тартибини биласизми?



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB YHXB xodimlari bilan o‘tkazilgan navbatdagi seminarda Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-noyabrdagi "Yo‘l harakati sohasidagi qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan yo‘l harakati qoidalariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida"gi 806-sonli qarorining mazmun mohiyati tushuntirildi.
———
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ўтказилган навбатдаги семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги "Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 806-сонли қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍5💯2👏1🎉1👌1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB boshlig‘ining o‘rinbosari polkovnik Jaxongir Sadullayev huzurida Jamoat xavfsizligi xizmati tarkibiga kiruvchi sohaviy yo‘nalishlar masʼul xodimlari ishtirokida tezkor yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.
———
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Жахонгир Садуллаев ҳузурида Жамоат хавфсизлиги хизмати таркибига кирувчи соҳавий йўналишлар масъул ходимлари иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍7💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB boshlig‘i, polkovnik Ravshan Sultanxodjayev tomonidan aholi murojaatlarini o‘rganish va amaliy yordam ko‘rsatish maqsadida Tuproqqalʼa tumanida sayyor qabul o‘tkazildi.
———
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тупроққалъа туманида сайёр қабул ўтказилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍10👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
huquqiy targ‘ibot

Aziz yurtdoshlar, transport vositangizni qarovsiz shuningdek o‘t oldirish kalitini o‘zida qoldirmang.

Shu o‘rinda, transport olib qochish yoki transport vositasi olib qochilganligi to‘g‘risida bila turib qasddan yolg‘on xabar berish uchun
jinoiy javobgarlik nazarda tutilganligini eslatamiz.
———
ҳуқуқий тарғибот

Азиз юртдошлар, транспорт воситангизни қаровсиз шунингдек ўт олдириш калитини ўзида қолдирманг.

Шу ўринда, транспорт олиб қочиш ёки транспорт воситаси олиб қочилганлиги тўғрисида била туриб қасддан ёлғон хабар бериш учун
жиноий жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатамиз.


Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍5👌2🤝2👏1🎉1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB YHXB da transport vositalarini texnik ko‘rikdan o‘tkazish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlik subyektlari rahbarlari ishtirokida Vazirlar Mahkamasining "Transport vositalarini majburiy texnik ko‘rikdan o‘tkazish tartibini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida»gi qaroriga kiritilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar ijrosini taʼminlash maqsadida seminar o‘tkazildi.
———
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ да транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍8👌2🤝2👏1🎉1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Avtomashina shinalarini o‘g‘irlash bilan shug‘ullanib kelgan shaxslarning qilmishi Urganch shahri bo‘yicha IIO FMB tezkor xodimlari tomonidan fosh etildi.
———
Автомашина шиналарини ўғирлаш билан шуғулланиб келган шахсларнинг қилмиши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан фош этилди.



Веб-сайт
  /  You Tube / Facebook   / Instagram  /  Telegram / Matbuot kotibi
👍9🤝3👏1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу проделанной работы в сфере социальной защиты и приоритетным задачам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X
👍4
Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Facebook|Instagram|X
👍1
Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Facebook|Instagram|X
👍1
Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.

Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.

Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.

Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермагани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди.

Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.

Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
👍1
Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди.

Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.


Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X
Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди.

Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади.

Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади.

Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож.

Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

Яна бир масала – ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур.

Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.

Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори.

Қайси ҳоким бу масалани ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.

Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

Facebook|Instagram|X
👍1
2025/07/13 08:26:31
Back to Top
HTML Embed Code: