tgoop.com/xorazmbojxonauz/16679
Last Update:
📻Радио тарғибот
🎙Хоразм МТРК FM 106.7 тўлқини "Хоразм" радиосининг “Тадбиркор” эшиттиришида “Тадбиркорлар учун божхона соҳасидаги имтиёзлар ва енгилликлар” мавзусида радиоэшиттириш эфирга узатилди.
Эшиттиришда вилоят божхона бошқармасининг Божхона тўловлари ва статистикаси шуъбаси бошлиғи И.Қурбанов иштирок этди.
✅Дастлаб жорий йилнинг январь ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан рақамли маълумотларга тўхталиб ўтилди. Жумаладан, ҳисобот даврида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 69,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 175,8 млрд сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланган бўлиб, 55,8 млрд сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди.
✅Шулар билан бир қаторда И.Қурбанов, мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилаш, экспорт ва импорт жараёнларини тезлаштириш, тадбиркорларнинг молиявий юкини камайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида яратилаётган қатор имтиёз ва енгилликлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
BY Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

Share with your friend now:
tgoop.com/xorazmbojxonauz/16679