tgoop.com/xurshidabdurashid/4969
Last Update:
Авваллари тарихий мавзудаги романларни ўқиш ёқарди. Ҳозир негадир ўқиёлмайман. Зерикарли ва оғир туюлади. Архаик сўзларнинг кўп ишлатилишидан безиб кетади одам.
Постмодерн романларда ҳам тарих мотивларидан фойдаланилади. Масалан, Ўрхон Памуқнинг романлари. Лекин унда тарих асарнинг бир детали, парчаси, холос. Тўлақонли тарихий роман эмас.
Бугун тарихий-бадиий асарларда услубни, ифода тарзини янгилаш керак. Навоий ҳам, Беруний ҳам ўзимизга ўхшаб гапираверсин. Ёмон жойи йўқ. Энди архаик сўзлар луғатини ёпиб қўяверсак бўлар. Ишлатганда ҳам меъёр билан, майли.
Муҳими — тарихий воқелик моҳияти ва ўша тарихий образнинг маънавий оламини кўрсатиш. Унинг ғоялари бугунги кун учун керакми? Ўзи у қандай ғоя? Бу каби саволларга асарда жавоб бўлиши керак.
Хўш, қаҳрамон “борадурғон, келадурғон” деб гапирмаса, тарихий образ бўлмай қоладими? Бўлаверади. Бемалол.
👉 @xurshidabdurashid
BY Xurshid Abdurashid
Share with your friend now:
tgoop.com/xurshidabdurashid/4969