tgoop.com/yuguryugur/110
Last Update:
Skoda Auto Ўзбекистон бозорига шу йилнинг октябр ойида кирмоқда
Jizzakh Auto (Volkswagen Uzbekistan) Ўзбекистон бозорига VAG концернининг иккинчи бренди — Skoda автомобилларини тақдим этмоқда. Бундан аввал бозоримизда Volkswagen Caddy савдоси бошланганидан хабарингиз бор.
Биринчи ўринда, Шкода кроссоверлари орасида энг йирик бўлган, етти ўринли Skoda Kodiaq 2021 автомобилларини сотиш мўлжалланмоқда. Сиз ушбу автомобилни, август ойининг охирида Президентимизга намойиш этилганда https://president.uz/ru/lists/view/3792 бўлишингиз мумкин.
Шкода автомобиллари менда жуда илиқ таассурот қолдирган. Қозоғистонда ишлаб юрган пайтларимда, корхонамизнинг барча автомобиллари Skoda бўлган. Ўзим Skoda Rapid хайдаганман, хамкасбларимнинг Skoda Fabia, Octavia, Yeti, Superb каби автомобилларини ҳам хайдаб кўргаганман.
Шкода автомобиллари Simply Clever фалсафаси асосида яратилади, автомобилнинг барча қисмлари қулай, хавфсиз, ақлли ишланган. Илғор техник ечимлардан ташқари қандайдир кичик қулайликлари кўп — эшикларида соябонлар, юкҳонада юкингизни жойлаштириш учун тўрлар, қиш пайтида автомобилни қор ва муздан тозалаш учун махсус куракчалар ва бошқа ўнлаб қулайликлари бор.
Менда бор маълумотларга қараганда, автомобил учун олдиндан тўлов қилиш имконияти октябрь ойида очилади, автомобилларни етказиб бериш ҳам шу ойнинг ўзида бошланади. Тошкент шахрида иккита дилерлик маркази қурилмоқда.
Айтишларича, автомобилнинг нархи қўшни мамлакатлар ва Россиядан кўра арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
Албатта расмий маълумотни кутиб қоламиз.
@yuguryugur
BY Yugur-yugur
Share with your friend now:
tgoop.com/yuguryugur/110