tgoop.com/yuguryugur/93
Last Update:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Анвар Эргашев вафот этди
Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев вафот этди. Бу ҳақида “Ўзбеккино” хабар берди.
Анвар Эргашев 1954 йил 19 апрель куни Фарғона шаҳрида туғилган. Тошкент давлат консерваториясида фортепиано, композиция ва опера-симфоник дирижёрлиги ихтисослари бўйича таҳсил олган. У Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
Анвар Эргашев 50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига “Бомба”, “Шариф ва Маъриф”, “Осмондаги болалар”, “Аланга ичидаги фаришта”, “Оқ бино оқшомлари”, “Уч қирол жанги”, “Ойи” фильмлари киради. Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган “101” киноасари эди.
Анвар аканинг вафот этганларини эшитиб жудаям ҳафа бўлдим. Анвар аканинг оталари, Йўлдош Эргашевич бутун умрлари давомида менинг раҳматли бувим, Фарғона санъат билим юрти асосчиси Ҳакимахон Машариповна билан бирга ишлаганлар. Анвар ака эса, Фарғона санъат билим юртининг энг таниқли битирувчиларидан бўлганлар. Оиламизнинг қадрдонларидан бўлганлар, Анвар ака ва Намуна опа менинг тўйимда меҳмон бўлишган.
Ўзбекистон санъати учун катта фожеа, хеч кимни аямаяпти, қурғур вирус...
Анвар аканинг яқинлари ва қариндошларига оиламиз номидан чуқур тазиямни билдирмоқчиман.
Аллоҳ раҳмат қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
@yuguryugur
BY Yugur-yugur
Share with your friend now:
tgoop.com/yuguryugur/93