Навбатдаги ўқув курсимиз бошланди.
Бу сафар марказимизга тажрибали кадрлар, илмга чанқоқ юристлар ва талабчан бухгалтерлар ташриф буюришди.
Тингловчилар билан бугун меҳнат шартларини ўзгартириш мавзуси ҳақида гаплашдик. Мавзуга қизиқиш жуда катта бўлди уларда.
Қизиқ амалиёт: ходимнинг лавозимини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш сифатида расмийлаштирилиши керак. Бироқ, аксарият иш берувчилар бу жараённи хатолик билан ходимни бошқа ишга ўтказиш қилиб расмийлаштиради.
Бу ерда асосий фарқ шуки, бошқа ишга ўтказишда ходим ўзининг лавозимини тарк этиб, бошқа бир вакант лавозимга ўтади. Лавозимни ўзгартиришда эса, ходим эгаллаб турган лавозимини тарк этмайди, ўзгариш шу лавозимда турган ҳолда юз беради.
Масалан, ходимнинг эгаллаб турган бош мутахассис лавозими янги штат жадвалига асосан етакчи мутахассис лавозимига ўзгарганда, “ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳақида” эмас, МК 135-149-моддаларига асосан “ходимнинг лавозимига ўзгартириш ҳақида”ги буйруқ чиқарилади.
Қизиқ-а?
👉@yuristkadr

Юридик техникумлардаги педагогларнинг иш ҳақи муаммоси ижобий ҳал бўлди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоатчилик билан ишлашни, одамларни эшитишни билади.
Хабарингиз бор, юридик техникумларнинг педагогларига иш ҳақи тўлашда юзага келган муаммолар ҳақида чиқиш қилган эдик.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан бошқа техникумлар қатори юридик техникумларнинг педагог ходимларига ҳақ тўлаш жараёнини ҳам тарификация тизимига ўтказиш жараёни кетаётган эди.
Бироқ, юридик техникумлар 2019 йилдан кредит-модул тизимига ўтган бўлиб, бу ердаги педагог ходимларнинг 2024-2025 йилдаги ўқув юкламаси, уларнинг шахсий иш режаси ҳамда дарс соатларидан келиб чиқиб, йил давомида уларга тўланадиган иш хақи суммалари 2024-2025 ўқув йили бошида тасдиқланган эди. Яъни, ўқув йилининг ўртасидан тарификация тизимига ўтиш юридик техникумлардаги педагогларнинг ойлик иш ҳақини кескин камайишига, ўртача 1-1,5 млн. сўмгача тушиб кетишига олиб келган эди.
Шундан келиб чиқиб, биз Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юридик техникумлар бўйича тарификацияга кейинги – 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб ўтиш ҳақида расмий тушунтириш берилиши ҳақида таклиф берган эдик.
Кеча вазирлик ушбу муаммо юзасидан ўз баёнотини эълон қилди ва 2024-2025-ўқув йили якунига қадар юридик техникумларнинг ўқув режалари ҳамда педагог ходимларнинг юкламалари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолишини билдирди. Бу масалада Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг мурожаатига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам ижобий хулоса берибди. Яъни, айтганимиздек, бу техникумларни тарификация тизимига кейинги ўқув йилидан бошлаб ўтказилиши маълум қилинди.
Яхши бўлди. Юридик техникумлардаги педагог ходимларнинг иш ҳақи муаммоси ижобий ҳал бўлди.

Telegram
Edu.uz
#Rasmiy_bayonot
2024/2025-o‘quv yili yakuniga qadar yuridik texnikumlarning o‘quv rejalari hamda pedagog xodimlarining yuklamalari va mehnatiga haq to‘lashni amaldagi tartibi saqlab qolinadi
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 16-oktabrdagi…

Конституциявий суд “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг айрим нормаларига шарҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг яқинда бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Суд қарорига мувофиқ, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига қуйидаги мазмунда шарҳ берилди: “Ўзбекистан Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволари (аризалар) бўйича “...кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади” деган нормани, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, деб тушуниш лозим”.
Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисига “Давлат божи тўғрисида”ги қонунни янада такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.
Судьялар олий кенгаши

Forwarded from Muhammadamin Karimjonov
#sudishi ⚠️ Hurmatli ish beruvchilar! Intizomiy jazo choralarini qo‘llashda qonunchilik talablariga qat’iy rioya qilinglar! Xodimga asossiz va ga’yriqonuniy ravishda intizomiy jazo qo’llamanglar!
Fuqarolik ishlari bo‘yicha Shayxontohur tumanlararo sudida javobgar “XXX”ga nisbatan da’vogar Chariyeva Shoxista Shuxratovnaning hayfsan intizomiy jazosini bekor qilish, ma’naviy ziyon, ga’yriqonuniy qo’llanilgan intizomiy jazo oqibatida olinmay qolingan mukofot pullarini undirish haqidagi da’vo arizasi qanoatlantirildi.
Hal qiluv qaroriga muvofiq xodimga qo’llanilgan hayfsan intizomiy jazo chorasi bekor qilindi, 8-dekabr va 1-yanvar munosabati bilan berilishi kerak bo’lgan 11 million so’m mukofot pullari hamda 17 million ma’naviy ziyon, jami 28 million so’m undirilib berilishi belgilandi! Gap pulda emas (pulning qanchaligida😊), eng muhimi xodimga asossiz va ga’yriqonuniy ravishda qo'llanilgan hayfsan bekor qilindi!
Kurashsang arziydi haqiqat uchun,
Kurashib yurganlar haqdir, odildir …
Shavkat Rahmon

Таклифимиз эътиборга олинди ва МКга биз айтган ўзгартириш киритилди.
ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандидаги «касаба уюшмаси қўмитаси» деган сўзлар «касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Нима эди бу, деб сўраяпсизми?
Бундан бир ярим йил аввал, яъни 2023 йилнинг 8 июль куни “ходим манфаатида ким даъво киритиши мумкин: касаба уюшмасими ёки касаба уюшмаси қўмитасими” деб номланган пост қўйган эдик.
Ўшанда, “... янги Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга шахс сифатида “ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси” деб қўйилган. Аслида бу ерда “ходим ёки касаба уюшмаси” деган кенгроқ мазмундаги жумлалар бўлиши керак эди.
Бу билан янги Меҳнат кодекси бутун бошли касаба уюшмасининг ходимларнинг манфаати йўлида даъво киритиш ҳуқуқини инкор қилиб, бор-йўғи унинг бир ячейкасинигина даъво киритиш ҳуқуқини эътироф қилиб қўйган. Яъни, яхшигина қовун туширилган” деб ёзган эдик.
Бу билан, Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандидаги хатоликни тўғрилаш кераклигини айтган эдик.
Ажойиб! Таклифларимиз эътиборга олинди ва юқорида кўрсатилганидек, МК 559-моддасидаги хатолик тўғриланди.
Мана энди, ходимлар аъзо бўлган касаба уюшмаси органлари ходимлар номидан тўлақонли равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

YURISTKADR
Ходим манфаатида ким даъво киритиши мумкин: касаба уюшмасими ёки касаба уюшмаси қўмитасими?
Касаба уюшмаси билан касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида жуда катта фарқ бор.
Касаба уюшмаси бу бутун бошли жамоат ташкилоти бўлиб, касаба уюшмаси қўмитасини унинг…

Rossiyada obunachilarim uchun pulni ishonchli saqlash va o‘tkazish juda muhim! Buning uchun T‑Bank – ishlash va yashash uchun barcha imkoniyatlarga ega eng yirik banklardan biri.
Bank ilovasi orqali pul o‘tkazmalari yuborish, soliqlarni to‘lash va uy-joy, ish hamda o‘qish bo‘yicha maslahatlar olish mumkin. Rossiya fuqaroligi bo‘lmagan xorijiy raqamga kartani rasmiylashtirish ham imkoniyati bor.
Havola orqali Black kartasini rasmiylashtirib, Pro obunasiga o‘ting va 1 oy bepul foydalanish, shuningdek:
- Tojikiston, Qirg‘iziston va O‘zbekistonga komissiyasiz 50 000 ₽ gacha pul o‘tkazma (Pro obunasisiz – 20 000₽ gacha);
- Xorijliklarga yordam xizmati;
- Bepul xizmat ko'rsatish (agar kartada va debet hisoblarda 50 000 ₽ dan ortiq mablag‘ bo‘lsa);
- Rus va o‘zbek tillarida 24/7 yordam.
Havola orqali kartani rasmiylashtiring va u Rossiya bo‘ylab sizga bepul yetkaziladi.
https://t.tb.ru/yuristkadr_uz

Энди давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан паспорт ва меҳнат дафтарчасини талаб қила олмайди, бироқ...
2025 йил 14 февраль кунидан кучга кирган ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 124-моддасига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм киритилди:
«Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади».
Хўш, бу нима дегани? Ўзи, МК 124-моддаси ишга кираётган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларнинг турлари ҳақида. Биз юқоридаги қоидадаги "...ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни" деган жумлаларни, талаб қилинадиган ҳужжатларнинг айнан ўзи деб тушундик.
Шундан келиб чиқсак, юқоридаги қўшимчага кўра, эндиликда давлат органлари ва давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилмаслиги назарда тутиляпти.
Эътибор беринг, МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2-хатбошисида “паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID-карта” кўрсатилган. 3-хатбошисида эса “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” кўрсатилган.
Демак, энди давлат органлари ва давлат ташкилотлари бу ҳужжатларни шу ҳужжатларни (ва уларга оид маълумотларни) сақловчи ва юритувчи бошқа идоралардан ўзаро интеграция қилинган электрон тизимлар ва платформалар орқали ўзлари сўраб олади. Ишга кирувчи шахсдан талаб қилмайди.
Бироқ, биз айтаётган гаплар шу жойида тугамайди: чунки саволлар кўп. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат тушунарли. Лекин, юқорида ишга кирувчи шахсдан “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” ҳам талаб қилинмаслиги, бу ҳужжатларни иш берувчи – давлат ташкилотининг ўзи электрон платформалар орқали олиши кераклиги кўрсатилмоқда.
Эътибор беринг, айни мана шу жойида давлат ташкилоти томонидан ишга кирувчи шахсдан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчасини талаб қилиш амалиёти тўхтатилмоқда. Чунки, электрон тизимлар ва платформалар орқали, фақат электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирманигина олиш мумкин. Қоғоз меҳнат дафтарчаси эса шахснинг ўзида бўлади, лекин янги ўзгаришга кўра, иш берувчи бўлган давлат ташкилоти бу дафтарчани шахсдан талаб қила олмайди.
Демак, МК 124-моддасига киритилган янги қўшимчага асосан давлат ташкилотлари томонидан уларга ишга кирадиган шахслардан қоғоз меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш амалиёти чекланмоқда десак тўғри бўлади.
☝️Биз кўриб чиқаётган ушбу ўзгаришларда айрим номувофиқликлар ҳам бор. Постнинг кейинги қисмида бу масалаларга ҳам тўхталамиз. Бизни кузатиб боринг.

Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар
Янги ҳафтадан ўқув марказимизда бир неча ташкилотлардан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар учун дарс жараёнлари бошланган.
Бугунги дарс жараёнлари "Юрист ва кадр" ўқув марказининг малакали мутахассисларидан бири, ТДЮУ катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов томонидан олиб борилмоқда. Тингловчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига жавоблар олишди.
Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.
👩💻@yuristkadr_menejer
📱 +99890-010-86-15
+99890-993-18-80
+99897-731-40-30
📍Ўқув маркази локацияси
TelegramIInstagram IYoutube

Яхши хабар
Бизга етиб келган муждаларга кўра, бугун-эрта Ҳукумат даражасида давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари фаолияти учун зарур, таъбир жоиз бўлса, ўта муҳим ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.
Албатта, бу Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)нинг саъй-ҳаракати билан давлат фуқаролик хизматидаги жуда катта қадам эканлигини ҳам эътироф этиш лозим. Ҳар ҳолда ҳужжатнинг HR соҳасидаги айрим ноаниқликларга ойдинлик киритишини инобатга олсак, жуда муҳим қадам бўлиши аниқ.
Қисқаси, яқин кунларда ҳужжатнинг расман эълон қилинишини кутиб қоламиз. Уни ўз аудиториясига содда тилда етказишда жамоамиздан қандай амалий кўмак керак бўлса - тайёрмиз!

Ураааа! Олий суд уй-жой низоси билан боғлиқ жуда муҳим масалага нуқта қўйиб берди.
Хуллас, сиз кимдандир уй-жой сотиб олдингиз, пулини тўлиқ тўладингиз, олди-сотди шартномасини нотариус орқали имзолагансиз, кадастр ҳужжати бўлган. Лекин, ўзингиз сотиб олган бу уйга кираман десангиз, бу уйда олдинги эгасига қандайдир яқин одамлари яшаб юрибди. Сиз оилангиз билан кириб яшашингиз керак, лекин улар чиқмаймиз деб туриб олган. Энг ғалати томони, судга мурожаат қилиб, бу одамларни мажбуран кўчириш ҳақида даъво киритсангиз, суд даъвонгизни рад қилиб турибдию. Ўзингизни қаерга қўйишни билолмай қоласиз. Уй сизники, лекин унда сизга бегона одамлар яшаяпти. Судлар эса сизга қарши...😳
Баҳодир Ахмедовнинг айтишича, худди шундай уй-жой низоси бўйича Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати бу турдаги ишларни умумлаштирган ва битта кейс мисолида, Олий суднинг аниқ позициясини билдирган. Олий судга кўра, бундай низоларда уй-жой эгасининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши керак.
➖Яъни, Олий суд судлов ҳайъати уй-жой эгасининг фуқаро “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.
Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Яъни, Олий суд уй-жойни сотиб олган мулкдорнинг ҳуқуқларини бирламчи деб эътироф этган ва унинг бошқа бегона фуқароларни ўз уйидан кўчириш ҳақидаги даъвоси асосли эканлигини тушунтирган.
Зўр бўлди! Бу янгиликни уй-жой сотиб олиб, бу уйдан бегоналарни чиқара олмай сарсон бўлаётган таниш-билишларингизга юбориб қўйинг.

Bahodir Ahmedov
Олий суд судьялар учун нуқта қўйиб берибди
Бегона шахс сизга тегишли уйда яшаса ва уни уйингиздан чиқариб ташлолмасангиз, судга берсез суд рад қилиб турса, кулгили ҳолат бўлади а? Амалда шундай ҳолат бўлаётганини бир неча марта ёздик. Мана охири Олий суд…

Бизда – "Yurist va kadr" ўқув марказида бугундан янги гуруҳ билан ўқув курсимиз бошланди.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятида фаолият юритувчи HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан ўқув жараёнига старт бердик.
Қарийб бир хафта давомида ушбу тингловчиларимизга янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг энг қайноқ ва энг муҳим мавзулари ҳақида маълумот берамиз.
Уларга янги меҳнат қонунчилиги асосида қўлланиладиган барча буйруқ ва буйруқ олди ҳужжатларидан ҳам намуналар берилади.
Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.