Telegram Web
Танишинг, ёнимдаги йигит Хумоюн Сойипов.

Хумоюн укамиз меҳнат ҳуқуқи соҳасида отилиб чиқаётган ёш ва умидли мутахассислардан.

Айни пайтда у биз учун қадрдон - Тошкент давлат юридик университетининг Меҳнат ҳуқуқи кафедрасида катта ўқитувчи. Шу билан бирга лойихамиз аъзоси ҳам.

Хумоюн укамизга омад тилаймиз. Насиб қилса, биргаликда меҳнат ҳуқуқи соҳасини янада ривожлантирамиз.

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mutasaddilarni Yuridik texnikumlar bu’yicha yana bir bor ogoxlikka caqiramiz.

Vaziyat og’ir.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videojavob

Ходим бетоб онаси билан банд бўлиб, 1 хафта ишга келолмади, энди иш берувчи уни ишдан бўшатмоқчи...

Савол: Мен касаба уюшмаси қўмитаси раисиман. Бир ходимимиз тоғаси оламдан ўтди, шундан сўнг онасини қаровчиси йўқ бўлганлиги учун жами 1 хафта ишга келмади, болничныйга чиқаман деган эди, онасини олдидан чиқаолмаганлиги сабабли очтира олмаган ва уз хисобидан таътил ҳам олмаган. Мактаб директори уни ишдан бўшатаман деяти. Уни олиб қолиш учун кандайдир йўл борми?

Саидали Мухторалиев: Раҳмат сизга. Касаба уюшма қўмитаси раиси мана шундай бўлиши керак. Яъни улар оғир вазиятда қолган ходимлар учун жон куйдириши ва қайғуриши керак. Жавобни юқоридаги видео орқали беряпман.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videojavob

Ходим ўриндош бўлиб ишлаётган ташкилотдан хизмат сафарига юборилса, асосий иш жойидаги иш ҳақи ҳам сақланиб қоладими?

Савол: Мен асосий ишимдан ташқари, бошқа ташкилотда ўриндошлик бўйича ҳам ишлайман. Хозир мени ўриндошлик жойимдан хизмат сафарига юборишмоқчи. Менда савол туғиляпти, агар ўриндошликдаги ишимдан хизмат сафарига борсам, асосий иш жойимдаги пулим ҳам сақланадими? Асосий жойимдаги иш ҳақимни ҳам ололаманми?

Саидали Мухторалиев: Жуда қизиқ савол, амалиётда бу каби саволларга кўп дуч келамиз. Бу саволга берадиган жавобимиз☝️ айниқса, бухгалтерлар учун муҳим деб ўйлайман.

👉@yuristkadr
Forwarded from YURISTKADRRU
🥳: Друзья, у нас отличная новость!

: С милостью Всевышнего сейчас поговорил с учителем СаидАли Мухторалиевым и получил разрешение на то, что данный канал будет переименован на YURISTKADRRU

🔝: Мы понимаем, что это возлагает на нас дополнительную ответственность и будем стараться соответствовать уровню, которая ожидается от нас.

☑️: Да будет польза для людей!
Шу кунгача, фуқаролар йиғинлари раислари 3 йил муддатга сайланар эди.

Эндиликда улар 5 йил муддатга сайланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1027-сонли қонуни.

👉@yuristkadr
Ички ишлар органи ходимига жорий йилда берилмаган таътилни кейинчалик бериш мумкин эмасми?

Орада бизга мана шундай савол келган эди.

Эътибор беринг, ПҚ-3413-сонли қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомнинг 111-бандига кўра:

“ходимларга ҳар йилги асосий таътил жорий календарь йили давомида берилмаган бўлса, ушбу таътил кейинги йилнинг биринчи чорагида берилиши лозим”.

Демак, ички ишлар ходимига жорий йилда берилмаган асосий меҳнат таътили “куйиб кетмайди”.

Бу таътил кейинги йилнинг биринчи чораги давомида албатта берилиши керак.

👉@yuristkadr
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
Боя эшитиб қолдим. Бир тумандаги фуқаролик суди судьяси иш ҳақи кечиктирилганлиги учун МК 333-моддасига асосан компенсацияни ҳисоблаш бўйича тумандаги Бандлик бўлимига мурожаат қилибди.

Мана шунақа судьяларнинг ишлаганидан ишламагани яхшироқ. МК 333-моддасини тушунмаса ва бу моддани қўллашни билмаса нима кераги бор иш ҳақи низоларини кўриб, тўғрими?

👉@yuristkadr
Олий суд "чет эл агенти"ми?

АҚШнинг USAID ташкилоти тугатилиши ҳақидаги гап-сўзлардан кейин, айримлар USAID асосан журналист ва фаолларни қўллаши ҳақида айтиб, фаолларни нақд “чет эл агенти”га чиқариб қўйди.

Ўртоқлар, сиз вазирликлар ва давлат идораларини яхшилаб ўрганинг. Ёки масалан, исталган суд биносига боринг, USAID номи туширилган инвентерларга кўзингиз тушади. Айтмоқчи бўлганим, Олий суднинг ўзи ҳам бир неча йиллардан бери USAID билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунда Олий суддагилар ҳам “чет эл агенти” бўлиб қоладими? Сал ўйлаб гапириш керак😏

👉@yuristkadr
Антиқа соатларга жуда қизиқаман.

Бугун Қўқонда эдим. Бу ерда бир соатсоз аканинг дўкони олдида мана бу бахайбат соатга дуч келдим🧐

👉@yuristkadr
! ЎРҚ-1030.pdf
5.2 MB
Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг бир нечта моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Айрим таклифларимиз эътиборга олинибди, бу яхши ва бунга алоҳида тўхталаман.

Бироқ, амалдаги Кодекснинг бугунги кун шароитларига мос келмайдиган жойлари ҳали кўп.

Қолаверса, кодекснинг лойиҳаси рус тилида тайёрлангани учун, давлат тилидаги асосий таҳририда хатолар етарлича.

Ҳали ишлашимиз керак...

👉@yuristkadr
Прокуратура органлари жонланди.

Каналимиз орқали бир неча бор прокуратура органларига мурожаат қилиб, раҳбарларнинг айби билан давлат ташкилотидан ходимларга ундирилган пул маблағларини ўша раҳбарлардан регресс тартибда ундириб олишни таклиф қилган эдик.

Ҳозирда прокуратура органлари бутун республика бўйлаб ҳаракатни бошлаб юборганини кузатяпмиз.

Айниқса, ишга тиклашга оид суд қарорлари прокуратура органлари томонидан алоҳида назоратга олинмоқда. Бунда прокурорлар судларга давлат ташкилотидан ундирилган мажбурий прогул ва маънавий зарар суммаларини айбдор рахбарлардан қайтариш бўйича кетма-кет регресс даъволар киритмоқда.

Кимларгадир ёқса-ёқмасада, бу амалиётни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва буни ортиқча меҳнат низоларининг олдини олишда самарали чора деб ҳисоблаймиз.

👉@yuristkadr
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
Ҳақорат дейиш учун сўздан ташқари вазиятга ҳам қараш керак.

Ҳозирги кунда ҳақорат билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар сони кескин ошмоқда.

Қонунчилик бўйича ҳақорат қилиш деганда, бир шахс томонидан бошқа бир шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш тушунилади.

Яъни, одатда ҳақорат шахсга қарата унинг шаъни ва қадр қимматини камситишга қаратилган ҳақоратли сўзлар айтиши натижасида юзага келади. Ҳақорат қилганлик учун маъмурий, оғирроқ вазиятларда эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Лекин айтилган гап-сўзлар ҳақорат дея баҳоланиши учун сўздан ташқари ўша ҳақоратомуз сўз айтилган ўша вазият ҳам муҳим.

Масалан, “ифлос” деган сўз ҳақорат эканини биламиз, тўғрими?

Кимдир келиб сизга “хей, ифлос, тур йўқол!” деса, буни ўзингизга нисбатан камситиш сифатида ҳақорат деб қабул қилишингиз аниқ. Органга мурожаат қилсангиз, ҳалиги одамга маъмурий жазо қўллашади.

Лекин ҳар ойда чойхонада кўришадиган ва ҳар гапнинг бирида сўкинишиб гаплашадиган ўртоғингиз “вай иплооос, бормисан, нега кўринмайсан” деса бу нарса ҳақорат деб қабул қилинмаслиги мумкин.

Фарқини тушуняпсиз-а?

👉@yuristkadr
2025/02/21 20:50:35
Back to Top
HTML Embed Code: