tgoop.com/AOKA_Surxondaryo/13560
Last Update:
❓ Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?
📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан (умумтаълим муассасасида ишлаган даври) келиб чиқиб қуйидагича устамалар тўланади:
— 6 ойдан – 3 йилгача – 10 %;
— 3 йилдан – 5 йилгача – 20 %;
— 5 йилдан – 10 йилгача – 30 %;
— 10 йилдан – 15 йилгача – 40 %;
— 15 йилдан ортиқ – 50 %.
📌 Шунингдек, Президентнинг ПФ–6108-сон Фармонида биноан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.
📌 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида келтирилишича, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.
🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
BY АОКА | Сурхондарё
Share with your friend now:
tgoop.com/AOKA_Surxondaryo/13560