tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1411
Last Update:
Диний таъқиб: маросимми, ёки ибодат?
Аввало, жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди судьяси Жамшид Хожаевнинг мазкур қарордаги ёндашуви эътирофга лойиқ.
Қолаверса, биз мазкур суд қарорини асосли ва қонуний эканлигига доир фикримизни қуйидаги важлар билан бойитган бўлардик.
ЎзР МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисми диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади.
Эътибор қилинг: моддада “диний маросим” сўз бирикмаси ишлатилган ва катта эҳтимол-ки, ҳуқуқни қўлловчи, шахсга бундай айбловни илгари суришида айнан шу жойини урғуламоқчи бўлган.
Ваҳоланки, диний маросим билан диний ибодат бошқа тушунчалар бўлиб (Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2020 й., 2-жилд, 169, 546 б.б.), ушбу ишда фуқаро М.С. бошқа бир фуқаронинг намоз ўқишига шароит қилиб берганлиги айблови илгари сурилган.
Намоз ўқиш ибодат саналиб, бу ҳолатда юқоридаги моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисоблаш қайси юридик онгга тўғри келади?
#маросим #иборат
👉@Advokat_Abdullayev
BY Advokat Abdullayev | Rasmiy
Share with your friend now:
tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1411