tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1428
Create:
Last Update:
Last Update:
Кейс макон билан боғлиқ бўлса, аввал маконни ўрганинг!
Муайян макон билан боғлиқ кейс (жиноят иши)ни ичига яхшироқ ва янада мукаммалроқ кира олишингиз учун албатта ўша маконга шахсан боришингиз, унинг ўзи ва атрофини ўрганиб чиқишингиз яхши иш беради.
Воқеликнинг тасвири объектив ҳақиқатга қай даражада яқин келиши ёки келмаслигини ажратиб олишингиз осонлашади. Чунки ишни ўрганар экансиз, айнан ўша локация кўз олдингизда доимий айланиб туради ва сиз иш ҳужжатларидан олаётган маълумотлар билан маконда сиз кўрган манзаралар уйғунлашади.
Фараз қилинг-а, Қодирийнинг "Ўтган кунлар"и фильмини кўргансиз, ва энди асарни ўқияпсиз ...
#макон #локация
👉@Advokat_Abdullayev
BY Advokat Abdullayev | Rasmiy
Share with your friend now:
tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1428