tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1430
Last Update:
“Чала тезкор-қидирув тадбирлари”нинг даври қайтдими?
Ҳозирги кунда порахўрлик жиноятлари билан боғлиқ кўплаб жиноят ишларини таҳлил қилиб, бу турдаги жиноят ишларини кўрилишида далиллар мақбуллигига оид тушунчалар мутлақо топталаётганини кўрмоқдамиз.
Шахсий фикримга кўра “чала тезкор-қидирув тадбирлари” 2 хил бўлади:
1. Запись бор вещдок йўқ.
2. Запись йўқ вещдок бор.
(“Запись” деганда шахснинг пора олишга хоҳиши борлигини исботловчи аудиоёзувларни, “вещдок” деганда эса кукунланган пора предметини (пул) назарда тутмоқдаман)
1. Мисол учун, шахс пора олиши мумкинлигини записьда айтган, лекин тадбир вақтида унинг олдидан кукунланган пуллар ва кимёвик кукун излари чиқмади. Бу дегани шахснниг айнан пора олган ҳолати исботланмади. Порахўрлик жиноятларида шахс пора предметини қўлга киритгач жиноят тугалланган хисобланади.
Афсуски, пора олувчининг пора олишга хоҳиши записьда ифодалангани учун мазкур ўхшамаган чала тадбирлар ҳозирда суддан ўтмоқда. Аммо, судлар томонидан бундай чала тадбир қурбонларининг айбли деб топилиши ҲМҚО ходимларида “запис бўлса бўлди, тадбир қилиш шарт эмас, суддан ўтади” деган нотўғри тушунчани уйғотиб қўйиши мумкин. ☝️
2. Кейинги мисол, шахс пора олиши мумкинлигини записьда умуман айтмаган ёки унинг пора олишга хоҳишини ифодаловчи записьнинг ўзи йўқ. Лекин тадбир вақтида унинг олдидан кукунланган пуллар ва кимёвик кукун излари чиқди.
Афсуски, шунга ўхшаган тадбир натижалари ҳам суддан ўтаётганини кузатмоқдамиз. Хўш, “олдидан пул чиқибди-ку, демак айбсиз эмас экан” дерсиз. Аммо масаланинг иккинчи томони бор, яъни агар бундай тадбирлар суддан ўтаверса, эртага тезкор ходимлар хоҳлаган одамини олдига кукунланган пул киритиб, тадбир қилиб олаверади. Тарих, кабинетига кукунланган пулни отиб кетиб, 5 дақиқадан кейин тадбир қилиб олинган “айбланувчи”ларни кўрган.
Буларку майли, аммо энг аламли амалиётнинг яна кузатилаётгани одамни ташвишга солади, яъни жабрланувчининг “фалончи мендан фалон сўм пора олган” деган битта кўрсатмаси билан шахс судда айбли деб топилаётганини ҳозирги кеча-кундузда кўрмоқдамиз...
Ўтмишдаги “чала тезкор тадбирлар” замони учун одамлар ҳозиргача лаънат айтишади, менимча энди келажак авлодимиз ҳам бу учун бизга лаънат айтишига тайёрланмоқдамиз. Эпласангиз тадбир қилинг! Бўлмаса Давлат шунча тарбиялаган мансабдор кадрни умрини куйдириб нима кераги бор?
Шахс порахўрлиги тўғрисида қанчалик даражада ички ишончингиз мавжуд бўлмасин, исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг. Ғирром ишлатилмаган ҳақиқий судда заиф далилга эга ички ишонч эмас, балки “далиллар мақбуллиги” деган муқаддас қоидалар инобатга олиниши керак.
Адвокат Хондамир Кулбаев
#тадбир #пора
👉@Advokat_Abdullayev
BY Advokat Abdullayev | Rasmiy
Share with your friend now:
tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1430