tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1443
Last Update:
СОАТ
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
— Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, — деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
— Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
— Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, — деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг "беш минг доллар бераман" деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
— Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
— Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, — деди.
Шунда ота:
— Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма! — дея насиҳат қилган бўлди.
Манба
👉@Advokat_Abdullayev
BY Advokat Abdullayev | Rasmiy
Share with your friend now:
tgoop.com/Advokat_Abdullayev/1443