tgoop.com/Barno_Otinoyimiz/8732
Last Update:
📝ОРЗУ....
(мотивация учун ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...
Самалётни бошқариб кетаётган учувчи, ёнидаги шеригига қараб :
-- Пастдаги кўлни кўрааяпсанми? Жудаям ажойиб кўл. Мен шу кўлга яқинроқ жойлашган қишлоқда туғилиб ўсганман. - дея юқоридан худди гугурт қуттидай кўриниб турган қишлоқни кўрсатди.
Ҳақиқатдан ҳам қишлоқ ёнида каттароқ кўл кўриниб турарди.
-- Худди ана шу қишлоқда бахтли болалигим , қувончли ва ғамли кунларим ўтган. Биз дўстларимиз билан шу кўлга кўп балиқ овига борардик. Балиқ овлаш мени энг яхши кўрган машғулотим эди. Қармоғимни кўлга ташлаб , то балиқ тушгунича сувга боқиб хаёл сурардим, орзу қилардим. Биласанми ўша пайт осмонда учиб ўтаётган самалётларни томоша қилиб мен ҳам учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳар доим осмонга қараб қўлларимни дуога очиб, бобом ўргатган сўраларни ўқиб Эй Худо менга ҳам шундай учувчи бўлишим учун имкон бер. Ёлғиз ўзингдан орзуим ушалишига ёрдам беришингга умид қиламан... дея нола қилардим.
Бу менинг ягона орзу ва ҳоҳишим эди. Мана орадан вақтлар ўтиб мактабни битирдим, ўқишда ўқиб чиқдим ва мана энди ўзим шу катта самалётни бошқараяпман. Худога минг марта шукр.
Мана энди доим шу кўлни устидан учиб ўтаётганимда, албатта нафақага чиққач соққоллимни ўстириб, беш вақт номозимни канда қилмасдан мана шу кўлдан яна балиқ овлашни Аллохдан сўраб қоламан. Ва ҳозир шу ҳикоячамни ўқиб турган инсонларга ҳам соғлик тилаб қоламан.
Орзу қилишдан, савоб иш қилишдан яхшилик қилишдан ҳеч ҳам эринманг тўхтаманг Аллох албатта шу эзгу ниятингизга етказади Аллоху акбар..
Крик души Шухрат.
@Barno_Otinoyimiz🌹
BY Barno Otinoyimiz🌸
Share with your friend now:
tgoop.com/Barno_Otinoyimiz/8732