tgoop.com/Guljamol_Asqarova/8129
Last Update:
❤❤❤
Қаҳратондай жон-жонимдан ўтдингиз-ку,
Баҳор эдим... бошгинамга етдингиз-ку,
Секин-секин кўнгил узиб кетдингиз-ку,
Мендан кетмоқликка бирор йўл бўлдими?
Юрагимнинг, эй қадрдон бегонаси,
Кўзларима кўзларингиз девонаси,
Сочларимнинг шамолида уйғонасиз,
Сочим қўмсаб кипригингиз ҳўл бўлдими?
Тунларимни ёритмаган ёруғ шамим,
Кўнглингизда кўринмади зарра ғамим.
Беқасамдан тўнлар кийган беқасамим,
Ўнг деб юрган йўлларимиз сўл бўлдими?
Кўксингизга ишқдан тумор таққан эдим,
Кўзингизга олов бўлиб боққан эдим,
Кўнглингизда гур-гур ўтлар ёққан эдим,
Биз ёққан ул ўтлар бугун кул бўлдими?
Гулларингиз хазон бўлди, бўзладингиз,
Қайси гулнинг пойларида тизладингиз?
Гулзор кезиб қандоқ гулни изладингиз?
Ўзга гуллар Гулжамолдай гул бўлдими?
Гулжамолдай гулистон ҳам чўл бўлдими?
Юрагимнинг, эй қадрдон бегонаси.
2002 йил
https://www.tgoop.com/Guljamol_Asqarova
BY Guljamol Asqarova
Share with your friend now:
tgoop.com/Guljamol_Asqarova/8129