tgoop.com/Jurnalistlari_Uz/22435
Last Update:
#Қутлов
Бугун таниқли журналист Муҳтарама Улуғованинг таваллуд куни
Муҳтарама Улуғова 1952 йил 27 февралда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. 1972 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Саодат” журнали, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Болалар муҳарририяти, “O‘zbekiston” телеканали ва бошқа марказий оммавий ахборот воситаларида, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.
Радиода ишлаган йиллари “Ҳар бола — бир дунё” радиоэшиттириши тингловчилар эътиборини қозонган. “O‘zbekiston” телеканалида ўн йилдан ортиқ меҳнат қилиб, ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий йўналишларда қатор кўрсатувлар тайёрлаган.
“Бойчечакнинг тушлари” номли биринчи шеърий тўплами 1983 йилда босилиб чиққан. “Муҳаббатга тўймасман сира” (1985), “Кунларнинг бағри кенг” (1987), “Эй дилим!” (2008) номли шеърий тўпламлари, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимга бағишланган “Муҳаббат саройида мангу қолганлар” (2020), “Баҳор келди сени сўроқлаб” (2015) номли бадиий-публицистик китоблари нашр этилган.
Муҳтарама Улуғова 1994 йилда “Шуҳрат” медали, 1999 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2021 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Муҳтарама Улуғовани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
BY Jurnalistlar.uz

Share with your friend now:
tgoop.com/Jurnalistlari_Uz/22435