tgoop.com/MCHSUzbek/29038
Last Update:
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев раислигида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқатда ҳарбий прокуратура органлари ходимлари, Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда масъул офицерлари иштирок этди.
Кун тартибида Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларда жорий йилнинг ўтган даврида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартибот аҳволи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.
Жорий йил 12 январда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ва вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижаларига алоҳида урғу берилди.
Муҳокамаларда, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар сарҳисоб қилинди.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини амалда тўлиқ таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар ва бу борада ҳамкорликдаги тадбирлар бўйича аниқ тавсиялар билдирилди.
Энергетика хавфсизлиги, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати масалалари ҳам йиғилганларнинг диққат марказида бўлди.
Якунида, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, ҳуқуқий тарғибот-профилактика ва ҳарбий ватанпарварлик фаолиятида фаол иштирок этган ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарларига ташаккурномалар топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
BY FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
Share with your friend now:
tgoop.com/MCHSUzbek/29038