ORBITAUZ Telegram 913
Бугун Россиянинг Украина чегараларига бостириб киргани, уруш бошланганига 1 йил бўлди. Гегель айтганидек, инсоният тарихдан ҳеч қандай сабоқ олмаслигига тарих гувоҳ. Ҳолбуки, дунё даҳшатли урушни бошидан кечирганига ва унда 55 миллион (аслида бундан кўпроқ) инсон ҳалок бўлганига ҳали бир аср ҳам ўтгани йўқ.

Менга яқинда онам дугоналарининг катта бобосига тегишли 7 та дафтар олиб келиб бердилар. Унинг 4 таси муаллифнинг қўлёзмаси, қолган 3 тасида эса қўлёзмалар набиралари томонидан такрорий кўчирилган.

Уни ўқиб йиғламаган куним йўқ.
Муаллиф- кўкчалик Сирожиддин Ҳасанов. Унга 1938 йил 23 сентябрда армияга чақириқ қоғози келади. Армия хизмати урушга уланади. Ғарбий Украинада немислар армиясига асир тушади. Хорлик ва зорлик, очлик ва касаллик, ўлим ва яшаш ўртасидаги ҳар кунлик курашлардан омон чиқади. Асирга тушганлар Ватанга қайтгач хоинликда айбланиб "кесилиб кетаётгани" ни эшитса-да, бир бор бўлсин ота-онасини кўриш учун неча бор ўлимдан қолиб, Тошкентга қайтади. Аммо кўп ўтмай, ўзи қўрққани содир бўлади: Сахалинга сургун қилиб юборилади....

Сирожиддин бобо (Аллоҳ раҳматида бўлсин) ёзади:

“Бир немис офицери келиб ҳаммамизни сафга тургазиб қўйиб кўп сўзлади. Ёдимда қолгани шу бўлдики, у “Сталин сизлардан воз кечди, мени асирга тушадиган аскарим йўқ...” деб сизларга Қизил яримой жамиятидан бериладиган ёрдамни маън этди. Биз сизлар учун жамғарган овқатимиз йўқ. Эмду ўз аскарларимизга жамғарган овқатларимиздан берамиз, бўлмаса қирилиб кетасизлар. Биз шу вақтгача кутдик. Ёрдам бўлмади. Буни эвазига бизнинг хўжалик ишларимизда ишлаб берасизлар”, деди. Мана шу кундан бошлаб 200 грамм нон бериб, сувни мўл қилиб қўйди. Ва яна бир маҳал крупа-шўрва ёғсиз бўлса-да, ҳар ҳолда ичимизга иссиқ кирадиган бўлди. Шундай бўлса-да, кўп қийинчиликдан сўнг дарров ўзимизга кела олармидик. Йўқ, албатта. Овқатлана бошлаганимиздан сўнг ўлим яна кўпайди. Унинг устига устак, кунига текшириш-*кўмминист-ким, комсомол ким, командир ким, яҳудий ким; ичимизда сотқинлар ҳам бор ёки йўлдан қўшилганлар эканми, биринчи куни беш кишини олиб чиқиб отишди. Эртасига яна кўп кишини- қулоғи, бурнига қараб ажратиб қўйиб, яна суннат қилинганларни ҳам ажратдилар (мусулмонлар сингари яҳудийлар ҳам суннат қилинишларини билардим) Мана шу лагердан кўп узоқ бўлмаган жойда ҳар томондан тутиб келтирилган яҳудийларни ўзларига узунлиги 150-200 метр келадиган, чуқурлиги 2 метр ҳандақ қазитиб, саржин қалагандай, уларни ётқизиб тириклайин устидан тупроқ тортиб юборган эканлар. Шунда бориб ишлаганлар бу воқеани гапириб берган эдилар.”

Ўқиганим сари ўйлайман... Одамзот дунёга бир марта келади. Ўз меҳнати ва билими билан яшаш, оила қуриш, Яратганга итоат қилиш ва одамларга яхшилик қилиш учун. Нима учун бир ҳовуч қаттол сиёсатчилар касрига умрини зомин қилиши керак? Нима учун ёлғон ғоялар ва ифлос манфаатлар учун миллатлар ва элатлар ўлиб кетиши керак? Нима учун одамларни ўлдирадиган урушлар бўлаверади? Ўқиганим сари йиғлайман...

Сирожиддин Ҳасанов ўзининг душманига ҳам раво кўрмайдиган бу хотираларни бошқалар ўқишини истаган. Давлатлар ақлини йиғиб олиб, халқларини азиятга қўймаслигини истаган. Ватан ҳимояси учун жонни берганлар доим ғолиблиги, уруш бошлаган давлат ҳеч қачон ғалаба қозонмаслигини ёзган. Аммо инсонлар бегуноҳ ҳалок бўлар экан, урушдан хотира бўлиб фақат мағлубият қолишини ёзган.

Ушбу хотираларни парчаларга бўлган ҳолда бобонинг авлодлари розилиги билан ҳар куни кечқурун каналимда эълон қилиб бормоқчиман. Уруш бошлаган томонни оқлайдиган бир кишининг бўлса-да, фикри ўзгаришидан умидворман.

Хотиралар эртадан бошлаб каналимга қўйиб борилади. Эҳтимол, имкон ва вақт етса, кейинчалик китобга айлантираман.

@qurbonova_a

tgoop.com/OrbitaUz/913
Create:
Last Update:

BY Orbita.Uz ...Ilm-fan fazosi uzra!

Share with your friend now:
tgoop.com/OrbitaUz/913

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

A few years ago, you had to use a special bot to run a poll on Telegram. Now you can easily do that yourself in two clicks. Hit the Menu icon and select “Create Poll.” Write your question and add up to 10 options. Running polls is a powerful strategy for getting feedback from your audience. If you’re considering the possibility of modifying your channel in any way, be sure to ask your subscribers’ opinions first. ZDNET RECOMMENDS With the “Bear Market Screaming Therapy Group,” we’ve now transcended language. How to Create a Private or Public Channel on Telegram? In the “Bear Market Screaming Therapy Group” on Telegram, members are only allowed to post voice notes of themselves screaming. Anything else will result in an instant ban from the group, which currently has about 75 members.
from us

Telegram Orbita.Uz ...Ilm-fan fazosi uzra!
FROM American