tgoop.com/RakursUz/4065
Last Update:
Мана бу рўйхатда Олимпиада совриндорларига бериладиган мукофотлар миқдори ёзилган.
Қизиғи, дунёнинг энг ривожланган давлатлари жуда оз (уларнинг ўлчамлари бўйича) мукофот бераркан. (АҚШ олтин медал учун 37,500$, Германия 21,490$, Дания 14,406$, Канада 14,608$, Австралия 13,340$)
Ривожланмаган мамлакатларда мукофот миқдори катта. Ғалати парадокс. Баҳсли мавзу. Приоритетлардаги тафоввут.
Бугун тармоқдаги кўпчилик фаоллар 200 минг долларлаб мукофот бериш, ҳокимларнинг уй, машина совға қилишларига қаршиман, деб гапиряпти, ёзяпти. Чунки у ҳам бюджет, солиқ тўловчилар пулидан кетади.
Кеча олимпиадага чиққан футболчилардан бири "30 минг доллар берди. Кўпроғига лойиқ эдик", деб гапирибди. "Ватан байроғини ҳилпиратмиз", деган қизил гаплар қаёқда қолди унда?! Аслида эса Ўзбекистонда миллионлаб одам бунча пулни қўлига ҳам ушлаб кўрмаган. У йигитча билиб-билмай спортчилар муддаосини айтиб қўйгандек.
Қизиқ: мукофот миқдори тушириб қўйилса, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиганлар қолмасмикан-а?😁
👉@RakursUz
BY RakursUz
Share with your friend now:
tgoop.com/RakursUz/4065