tgoop.com/RakursUz/4105
Create:
Last Update:
Last Update:
*Қишлоқда эдим. Эрталабда қўшни аёл уйимизга чақириб келди. Боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи опа қўни-қўшнилардан овоз йиғиб юрган экан. Уйдагилар ўз "овоз"ларини боғча таъмири учун беришди.
*Водийдан Тошкентга қайтяпмиз. У-бу нарса олиш учун Наманганда тўхтадик. 2-3 та одам айланиб юрибди.
-Битта овоз 25 минг сўм. Иккитаси 60 минг сўм. Ака, овоз бермайсизларми?
*Чилонзор метродан чиқяпман. Кириш-чиқишга тахминан 10 нафарча одам тўпланиб олган. "Овоз" ҳашарчилари экан.
-"Опен бюджет", битта овоз 40 минг, иккитаси 90 минг, овоз беринг, пул ишланг!
"Овоз" нархи анча кўтарилибди. Ўсиш бор. Қизиқ, битта овоз нечи пулгача кўтарилар экан-а?
👉@RakursUz
BY RakursUz
Share with your friend now:
tgoop.com/RakursUz/4105