tgoop.com/RakursUz/4179
Last Update:
Юринг, депрессиядан узоқ бўласиз! - тадқиқот
Журналист Ойбек Алиевнинг бир зўр гапи эсимда қолган: "Мен ўйлаб олиш учун пиёда юраман". Жуда яхши гап. Ўйлаб олиш - бу мулоҳаза қилиш, фикр юритиш, режа ва амалларни сарҳисоб қилиш, дегани.
Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кунига ҳатто озгина кўпроқ қадам юриш ҳам депрессия аломатларини камайтиришга хизмат қиларкан. Бу ҳақда JAMA Network Open нашри ёзди.
Ҳар қандай жисмоний фаолият табиий антидепрессант эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча университети тадқиқотчилари юриш каби оддий ҳаракатнинг қандай самара беришини ўрганишди. Улар кунига босилган қадамлар ва руҳий саломатлик ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги сифатли тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Мета-таҳлил доирасида дунё бўйлаб фитнес-трекерлар орқали ҳар кунлик қадамлар сонини кузатган 96 мингдан ортиқ катталар иштирок этган 33 та тадқиқот натижалари ўрганилди.
Кунига ўртача 5000 қадам босиш меъёрига нисбатан, кунига камида 1000 қадам кўпроқ юрганлар депрессияга чалиниш эҳтимолини 9 фоизга камайтирган. Кунига 7000 қадам юрганларда бу эҳтимол 31 фоизга, 7500 қадам юрганларда эса 43 фоизга камайган. Бу тенденциялар барча ёш гуруҳлари, эркаклар ва аёллар учун ҳам амал қилган. Бироқ, кунига 10 000 қадамдан ошганда хавфнинг камайиши тўхтаган ва максимал даражага етиб бўлган.
🚶🏻♂️Ўйлаб олиш ва тушкунликдан узоқ бўлиш учун юриб туринг!
👉@RakursUz
BY RakursUz
Share with your friend now:
tgoop.com/RakursUz/4179