tgoop.com/RakursUz/4234
Last Update:
Ўйин давомида ҳимояга қайтиб, хужумни бошлашга ёрдам берган Бернарду Сильва, қўрқмасдан тўп узатган Эдерсон, уни тинчлантирган Гюндоган, голдан сўнг қучоқлаган Йошко Гвардиол, илк муваффақиятли “подкат”идан сўнг қарсак билан олқишлаган Ҳалланд, сариқ олгач, унга таскин берган рақиб сафидаги Николас Жаксон, 1-таймдан сўнг дарҳол алмаштириб ташлаб, футболчининг руҳиятига зарба беришни истамаган маэстро Пеп Гвардиола, туриб қарсак билан олқишлаган мухлислар, заҳира ўриндиғидаги қўллаб-қувватлов ва ўйиндан чиқиб кетаётган Ҳусановнинг такрорий кадрларини қўпол хатодаги вазиятдан эмас, балки рақиб хужумчисини елка билан тўхтатиб, муваффақиятли тўп олиб қўйганидан такрор кўрсатган, то ўтиргунча кадрни узмаган АПЛнинг профессионал телетрансляция усталари. Шуларни кўз олдимдан ўтказар эканман, нима учун Англия примьер лигаси жаҳоннинг 1-рақамли футбол турнири эканига амин бўлдим.
Гвардиола айтганидек, ёш Ҳусановнинг бошидан ўтказганлари унча-мунча одам учун оғир руҳий юк. Бироқ у буни яшаб ўта олди. Бунга асл мухлислик, инсонийлик ва профессионализм сабаб бўлди. Инглиз пабликлари, ижтимоий тармоқларидаги мухлислар изоҳларини ўқир эканман, бу борада улар умуман бошқа даража эканини англадим.
Бизнинг Абдуқодир “туманли альбион”да ана шундай оғир жараёнларда тобланмоқда...
👉@RakursUz
BY RakursUz
Share with your friend now:
tgoop.com/RakursUz/4234